Chavgon

Чавгон (озарбайжонча: Çовқан) — отда ўйналадиган жамоавий спорт ўйини.
Этимологияси
Чавгон сўзи форс тилидан келиб чиққан бўлиб, "учи эгри таёқ" маъносини англатади.
Тарихи
Қад. Шарқда чавгон чорвадорлар ўйини сифатида пайдо бўлган. Кейинроқ отлиқ аскарларнинг машғулотига айланган. Шарқ халқлари чавгон тўпини "гўй", эгри таёғини "чавгон" дейишган. Шу боис бу ўйин "гўйчавгон" деб ҳам аталган. Бу тарихий қўлёзмаларда ўз ифодасини топган. Маҳмуд Қошғарийнинг "Девону луғотит турк", Юсуф Хос Ҳожибнинг "Қутадғу билиг", Абдураззоқ Самарқандийнинг "Мажлаи саъдайн ва мажмаи баҳрайн", Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг "Бобурнома" асари ва бошқа манбаларда чавгон ўйинига оид қимматли маълумотлар бор. Айниқса, Абдулқосим Фирдавсийнинг "Шоҳнома", Унсур ал-Маолийнинг "Қобуснома" асарларида чавгон ўйини муфассал берилган. ХВИ аср миниатюра мактабига мансуб номаълум мусаввирнинг "Чавгон ўйини" асарида бу ўйиннинг қизғин лаҳзаси тасвирланган. Абу Абдуллоҳ Рудакий, Абдураҳмон Жомий, Алишер Навоий чавгон ўйинидан илҳомланишган ва ажиб ўхшатишлар яратишган. Бу анъана Шарқ адабиётида ҳамон давом этиб келади. Ёзувчи Пиримқул Қодировнинг "Ҳумоюн ва Акбар" тарихий романи бобурий маликаларнинг чавгон ўйинига тайёргарлигини тасвирлашдан бошланади. Тарихий манбаларда ёзилишича, чавгон ўйини айнан бобурийлар салтанати даврида Ҳиндистонда кенг оммалашган.
1850-йилда Ҳиндистонда хизмат қилаётган инглиз отлиқ аскарлари чавгон ўйинига қизиқиб қолишган ва дастлабки мусобақаларни ўтказишган. 1871-йилда Буюк Британияда чавгон (поло) мусобақаси ташкил қилинган. Шу тариқа чавгон олдин Европа, кейин Америка давлатларига тарқалган. 1900, 1904, 1920, 1924 ва 1936-йилларда бўлган олимпиада ўйинлари дастуридан ҳам жой олган.
Тавсифи
Замонавий чавгон ўйини (ҳозирда кўплаб давлатларда "поло" деб аталади) майдоннинг ўлчами 274х182 м, ёғочдан тайёрланадиган тўпининг диаметри 8 см, оғирлиги 120—135 г, икки ёндаги дарвозаларининг эни 8 м дан, ўйин вақти 56 мин. (7 мин.дан 8 бўлим). Мусобақалашаётган икки жамоадаги 4 тадан отлиқ ўйинчи қўлларидаги учи эгри таёқ (клюшка) ёрдамида тўпни рақиб дарвозасига киритишга ҳаракат қилади. Ўйинчиларга учрашув давомида отларини ўзгартиришларига рухсат этилади.
Ҳозирги кунда чавгон ўйини Озарбайжон, Франсия, Аргентина, АҚСҲ, Мексика, Буюк Британия, Италия давлатларида ривожланган.
Манбалар
Човқан, а традитионал Карабакҳ ҳорсе-ридинг гаме ин тҳе Републиc оф Азербаижан
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |