Чавқи — Булунғур туманида фаолият юритб келаётган фолклор-этнографик ансамбли (ҳаваскор ижодий жамоа). Жамоа 1986-йилда Самарқанд вилояти, Булунғур туманида ташкил этилган[1][2]. Жамоа халқ ижодининг қўшиқ, рақс, ўйин шаклларини миллий урф-одат ва маросимларга боғлаб, саҳнавий талқинини намойиш қилади. Ансамблнинг ҳозирги кундаги бадиий раҳбари Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Эшбек Нормуродовдир[3].

„Чавқи“ фолклор-этнографик ансамбли
Умумий маълумот
Келиб чиқиши Булунғур тумани, Самарқанд вилояти
Мамлакат Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Фаолият йиллари 1986-йилдан ҳозирги вақтгача
Жанр фолклор

Тарихи

„Чавқи“ сўзининг этимологияси

„Чавқи“ сўзи гулхан атрофида кечаси ўйналадиган ўйин ёки базм ҳамда „кураш“, „олиш“ деган маъноларни англатади[1][2]. „Чавқи“ ўзига хос этнофолклор ҳодисаси бўлиб, Булунғур, Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Паяриқ, Жомбой, Ургут туманларида асрлар давомида кенг тарқалган халқ ўйинидир.

„Чавқи“ фолклор-этнографик ансамбли

Ансамбл 1986-йилда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Сувонқул Абдуқодиров ташаббуси билан ташкил этилган. Ансамбл асосан халқ қўшиқларини бирқарсак, учқарсак, бешқарсак, қўшқарсак ва майда қарсак усулларида ижро этишади[2]. Ансамбл томонидан „Йил боши“, „Деҳқон дала айланди“, „Пода тўп“, „Сумалак“, „Самарқанд бозори“, „Қонгтаровди“, „Чиллак“, „Қулоқ чўзма“, „Бешқарсак“, „Ўмболоқ, дўмболоқ ошиб ўйнаймиз“, „Чўпон-чўлиқ подачи“, „Топрон“, „Хаппак“, „Бўтасалай“, „Арпа пиш, буғдой пиш“ каби бадиий саҳналаштирилган майдон томошалари ижро этилган[1].

Галерея

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 „Фозил Ё'лдош ўғли ва „Чавқи““. „Булунғур ҳаёти“ газетаси (2022-йил 11-ноябр). 2023-йил 11-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 17-март.
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 Зоир Тангиров. „Фолклор-этнографик халқ ансамблларида халқ ҳаракатли ўйинларининг ифодаланиши“ (2021-йил). 2022-йил 20-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 17-март.
  3. ↑ „Эшбек тракторчи Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими бўлди“ (2-сентябр 2021-йил). 2023-йил 17-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 17-март.

Ҳаволалар