Бузоқчирг
Биологик классификация
Олам: Ўсимлик

Чайир, шаир (Андропогон Л.) — соябонгулдошларга мансуб кўп йиллик ўцимон ўсимликлар туркуми; озуқабоп экин. Тропик ва субтропик мамлакатларда 25 га яқин тури маълум. Ўрта Осиё, Қозоғистон, Кавказ ва Қримда 2 тури (оддий Ч. ҳамда Кавказ Ч.и) ўсади. Қуруқ даштларга мослашган. Илдизи йўғон, этдор. Пояси битта, баъзан икки учта, юқори қисмидан шохланган. Гуллари сариқ, шохлари учидаги мураккаб соябон тўпгулга жойлашган. Май ойида гуллайди, уруғи июлда пишади. 100 кг кўк массаси таркибида 24,2 озуқа бирлиги ва 1,4 кг ҳазм бўладиган протеин (хашагида тегишлича 37,7 ва 3,3 кг) бор. Ўзбекистоннинг Нурота тоғи, Мирзачўл ҳамда Қизилқумдаги паст тоғларнинг тошлоқ ён бағирларида ўсади. Илдизларида ширасмола, крахмал, баргларида эфир мойи бор. Смола халқ, табобатида турли жароҳатларни даволашда, илмий тиббиётда қон тўхтатувчи восита сифатида ишлатилади. Барча қишлоқ хўжалиги ҳайвонлари учун яхши емхашак ҳисобланади.