Чаёт
Биологик классификация
Олам: Ўсимлик

Чаёт, Мексика бодринги (Сечиум эдуле Л.) — қовоқдошлар оиласига, Сечиум туркумига мансуб ўсимлик тури, озиқ-овқат экини. Марказий Америкада индейслар томонидан маданийлаштирилган. ХИХ аср ўрталаридан Африкада, сўнгра Жанубий Европада, Осиёнинг тропик қисмида тарқалган. Асосан, Мексикада кўп экилади. Тропикларда кўп йиллик, субтропикларда бир йиллик экин, поясининг уз. 10 м гача боради. Барги беш бўлмали, гули айрим жинсли. Меваси ноксимон, ранги яшил, бир уруғли, уз. 13—20 см гача, оғирлиги 0,2–2 кг. Меваси таркибида 3—3,5% қанд, 20% крахмал, оқсил, қисман мой бор. Қовуриб ёки димлаб ейилади. Экилганидан кейин 2йилдан бошлаб илдизида 2 кг дан 30 кг гача туганаклар ҳосил қилади. Илдизда ҳосил бўлган туганакларда 20% гача крахмал, оқсил, смолали моддалар тўпланади, мазаси картошкага ўхшайди, болалар ва беморлар учун парҳез ун тайёрланади. Поясидан бош кийим ва саватлар тўқиладиган пишиқ тола олинади.

Субтропикларда бутун мевасини банд томони Чаёт билан экиб кўпайтирилади. Экиш схемаси 2 м х 1,5 м. Сентабр да гуллайди, бир ойдан кейин мевалари етилади (бир ўсимлик 200 донагача мева тугади).