Cheah Liek Hou
| Чеаҳ Лиэк Ҳоу 谢儮好 | |
|---|---|
|
Чеаҳ 2024-йилги Паралимпия ўйинларида | |
| Шахсий маълумоти | |
| Мамлакат |
|
| Таваллуди |
1988-йил 8-март Куала-Лумпур, Малайзия |
| Фаолият йиллари | 2005–ҳозиргача |
| Мураббийи |
Рашид Сидек Нова Армада |
| Эркаклар яккалик ва жуфтлик СУ5 | |
| Энг юқори рейтинг |
1-ўрин (яккалик, 2019-йил 1-январ) 1-ўрин (жуфтлик, Ҳаирол Фози Сааба билан, 2019-йил 1-январ) |
| Жорий рейтинг |
1-ўрин (яккалик) 4-ўрин (жуфтлик, Моҳамад Фарис Аҳмад Азри билан) (2022-йил 1-ноябр) |
Чеаҳ Лиэк Ҳоу (1988-йил 8-мартда туғилган) — малайзиялик пара-бадминтончи[1]. У СУ5 тоифасининг яккалик ва жуфтлик баҳсларида икки карра Паралимпия чемпиони ҳамда 16 карра жаҳон чемпиони ҳисобланади[2]. У 2020-йилги Ёзги Паралимпия ўйинлари ва 2024-йилги Ёзги Паралимпия ўйинларида эркаклар яккалик СУ5 баҳсларида олтин медални қўлга киритган. Шу тариқа у пара-бадминтон бўйича медални қўлга киритган илк малайзиялик спортчига айланган. Шунингдек, у пара-бадминтон бўйича тарихдаги илк Паралимпия чемпионидир.
Илк ҳаёти
Чеаҳ Эрб фалажи билан туғилган бўлиб, бу ҳолат унинг ўнг қўлида куч ва барқарорликнинг пасайишига сабаб бўлган. У тўққиз ёшида бадминтон билан шуғуллана бошлаган. Кейинчалик у соғлом спортчиларга қарши бадминтон мусобақаларида қатнашган ва 12 ёшида соғлом спортчилар терма жамоасига қўшилган[3]. У Букит Жалил спорт мактабида университетгача бўлган та’лимини тамомлаган[4]. У диплом олгунига қадар соғлом спортчилар ва пара-бадминтон мусобақаларининг ҳар иккала турида ҳам қатнашган, шундан сўнг фақат пара-бадминтон билан шуғулланган[5].
Шахсий ҳаёти
Чеаҳ Деwи Фебриана Тан билан турмуш қурган[6]. У Малайзия Путра университетида корпоратив коммуникациялар бўйича бакалавр даражасини олган[5].
Манбалар
- ↑ „Бадминтон - CҲЕАҲ Лиэк Ҳоу - Токё 2020 Паралймпиcс“. Токё2020.орг. Токё Органисинг Cоммиттеэ оф тҳе Олймпиc анд Паралймпиc Гамес. Қаралди: 2021-йил 4-сентябр.
- ↑ „Чеаҳ Лиэк Ҳоу Интервиэw“. Тҳе Ниппон Фоундатион Паралймпиc Суппорт Cентер. Қаралди: 2021-йил 4-сентябр.
- ↑ „Лоок wҳо'с лаугҳинг ноw! Лиэк Ҳоу гоэс фром беинг теасед то Паралймпиc голд медаллист“. Тҳе Сун Даилй (2021-йил 4-сентябр). 2021-йил 4-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 4-сентябр.
- ↑ Лим, Ричард „Нуртуринг ёунг Олймпианс“. Тҳе Стар (2008-йил 23-ноябр). 2021-йил 28-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 5-сентябр.
- ↑ 5,0 5,1 Паул, Ражес „Афтер 10 wорлд титлес, Лиэк Ҳоу ис ноw лоокинг то wин фирст Олймпиc голд“ (эн). Тҳе Стар (2015-йил 26-сентябр). 2015-йил 30-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 5-сентябр.
- ↑ „Деwи ревеалс ҳоw ҳуббй'с аге гаве ҳим тҳе 'эдге' то суccеэд“. Тҳе Стар. Қаралди: 2021-йил 5-сентябр.