Chekli xato
Чекли Хато.Тасодифий хатолар белгиланган миқдордан ошмаслиги шарт. Бу миқдор хатонинг чегараси ёки чекли хато дейилади. Эҳтимоллик назариясига кўра, нормал шароитда обектни 1000 марта ўлчанганда 3 мартасидагина тасодифий хато қиймати йўл қўйиладиган ўртача квадратик хато қийматидан ошиши мумкин. Шунга кўра ўртача квадратик хатонинг ўлчанган қиймати чекли хато деб қабул қилинади.
Ҳозирги кунда ўлчаш натижаларига катта талаб қўйилиши муносабати билан чекли хато қилиб ўртача квадратик хатони иккиланган миқдори қабул қилинади. Агар ўлчашда рўй берган тасодифий хато йўл қўйиладиган энг чекка миқдорга тенг ёки ундан кичик бўлса — ўлчаш қониқарли ҳисобланади, катта бўлса — ўлчаш қониқарсиз ҳисобланади.
Манбалар
Бу мақолада манбалар <реф></реф> тегларига олинмаган ёки умуман кўрсатилмаган. |