Chelak
Бу мақолада манбалар <реф></реф> тегларига олинмаган ёки умуман кўрсатилмаган. |
Челак — Ўзбекистон Республикаси Самарқанд вилоятининг Паяриқ туманидаги шаҳар (1981-йилдан). Илгари унинг ўрнида Ойтамғали қишлоғи бўлган. Челак шаҳри Челак тумани маркази сифатида хизмат қилган бўлсада, ҳозир Челак тумани Паяриқ тумани қайта қўшилгани боис туман марказ бўлмасада, бир қанча маъмурий идораларни ўзида жамлаган. Челак шаҳри Паяриқ туман марказидан 8 км узоқликда жойлашган. Энг яқин темир йўл стансияси — Самарканд (36 км). Аҳолиси 16,6 минг кишини ташкил этади (2000).
Хўжаликлари ва аҳолиси Паяриқ каналидан сув олади. Шаҳардаги корхона ва микрофирмалар асосан, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлашга ихтисослашган. Челак пахта тозалаш заводи 800 дан ортиқ ишчини иш билан таъминлайди. Челакда Ўзбекистон —Россия „БалтиморЧелак“ қушма корхонаси (томат пастаси ишлаб чиқаради) фаолият курсатади. 6 та савдо маркази, маданий ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари, 4 та умумий таълим мактаби, 6 МТМ, болалар мусиқа мактаби, Челак Транспорт касбҳунар коллежи, 3 та кутубхона, 4 та маданият уйи, стадион, спорт зали, марказий касалхона, 10 та дорихона ва бошқа тиббий муассасалар бор. Челак ўзининг пистаси ҳамда қурти билан машҳур. Челак шаҳридан Буюк ипак ёли ўтган ҳозир у жойдан бозор сифатида фойдаланилади. Халқи самимий ажоиб муомалага эга. Челак яқинидаги Хартанг қишлоғида Бухорий ёдгорлик мажмуи барпо қилинган (1998). Ҳозир Ал Бухорий мажмуаси атрофида кенг узгаришлар бўлмоқда.
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |