Челябинск — Россия Федерацияси Челябинск вилоятидаги шаҳар (1743-йилдан), вилоят маркази. Россия Федерациясининг муҳим иқтисодий, маданий, илмий маркази, йирик транспорт йўллари чорраҳаси. Жанубий Уралнинг шарқий ён бағрида, Миасс дарёси соҳилида жойлашган. Аҳолиси 1077 минг киши (2025). Қора (металлсозлик комбинати, қувур прокати заводи) ва рангли металлургия, машинасозлик ва металлсозлик („Челябинск абразив заводи“, „Полёт“, „Турбодетал“ корхоналари; трактор, станоксозлик, „Теплоприбор“, соацозлик, йўл тузатиш машиналари заводлари ва бошқалар) саноатлари мавжуд. Иссиқлик электр стяси ишлаб турибди.

1736-йилда рус қалъаси сифатида бошқирдларнинг Селяба (Челяба) қишлоғи ўрнида вужудга келган. 1743-йилдан шаҳар, Исет провинсияси (Перм, кейинроқ Уфа ноиблиги), 1796-йилдан Оренбург губернясининг уезд шаҳри. ХИХ асрнинг 90-йилларида Буюк Сибир магистрали ва Екатеринбург йўналишидаги темир йўл қурилиши муносабати билан шаҳар йирик транспорт ва савдо марказига айланди. Саноаттез ривожланди. 1933-йилда трактор заводи (CҲТЗ) қурйлиб фойдаланишга топширилди. Уруш даврида (1941—45) Ч.га 60 га яқин саноат корхонаси эвакуация қилинди. Шу даврда шаҳар саноати турли ҳарбий қуролларни ишлаб чикарди. Аэропорт бор. университет, политехника, қишлоқ хўжалигини механизациялаш ва электрификациялаш, тиббиёт, жисмоний тарбия, педагогика, маданият олий укув юртлари, илмий тадқиқот институтлари фаолият кўрсатади. 4 театр, филармония, ўлкашунослик музейи, картиналар галереяси мавжуд[1].

Манбалар

  1. ↑ "Челябинск" ЎзМЕ. Ч-ҳарфи (Wайбаcк Мачине сайтида 2022-02-03 санасида архивланган) Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил