Чемпионат — расмий спорт мусобақалари, спортнинг бирор тури бўйича ғолиб — чемпион (спортчи, жамоа)ни аниқлаш мақсадида ўтказиладиган биринчилик. Айрим ҳолларда "CҲемпионат" ва "биринчилик" тушунчалари фарқланади (мас, футбол, бокс бўйича Ўзбекистон Чемпионати — катталар ўртасида ва спортнинг ана шу турлари бўйича мамлакат биринчилиги — ёшлар ўсмирлар, спорт жамиятлари учун).

"CҲемпионат" атамаси ҳайвонларнинг энг яхши бирор наслини аниқлаш учун ўтказиладиган кўргазма мусобақаларда ҳам қўлланади.