Chenla
Qiyofa
Ченла — илк ўрта аерлар (ВИ аср ўртаси — ВИИИ асрлар)да Меконг дарёси ўрта оқими бўйларида яшаган монкхмер қабилалари бирлашмаси. ВИИИ асрда Ч.нинг сўнгги хукмдори малика Жаядева даврида ўзаро рақобатда бўлган князликларга парчаланиб кетган. Ч. хукмдори Ишанаварман И (ВИИ аср боши — тахминан 635) Фунан вилоятини эгаллаб, ўз ҳокимиятини Ғарбга, Ангкор томонгача тарқатган ҳамда СтунгСен дарёси бўйида Ч. пойтахти — Ишанапур шаҳрига асос солган. Ч. давридан ғиштдан курилган кўплаб саждагохлар, хайкалтарошлик намуналари, эпиграфик ёдгорликлар сақланиб қолган. Ч.нинг маданий анъаналари кейинчалик Камбуджадеша давлатида давом эттирилган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |