Черик (санскритча ксатрика — кўшин, лашкар) — 1) Турк хоқонлиги (ВИ—ВИИИ асрлар), Қорахонийлар, Салжуқийлар, Чингизийлар, Темурийлар, Шайбонийлар, Хива ва Бухоро хонликларида ҳарбий юриш вақгида туман, вилоят, ўлка ва улуслардан олий ҳукмдор томонидан чиқарилган фармонга мувофиқ йиғиладиган мунтазам кўшин. Черик, асосан, отлиқ, қисман пиёда қисмлардан ташкил топган. Черикни белгиланган жой (миод ери)га тўплаш вазифаси олий бош қўмондон адъютанти — тавочи зиммасига юклатилган. Черик ўнлик, юзлик, минглик ва туманларга тақсимланган ва уларга ўнбеги, юзбеги, мингбеги ва туманбегилар сардорлик қилган. Бухоро хонлигида номунтазам қўшин қора Черик деб номланган; 2) Усмонийлар салтанатида 1362-йил Мурод И томонидан жангда асирга олинган ва махсус тарбияланган насроний ўсмирлардан тузилган алоҳида мунтазам ҳарбйй қисм. Тарихда "ени чери" ("янги қўшин") номи билан шуҳрат топган (қаранг Яничарлар).