Чернобйл (минисериал)
Чернобйл — Америка киноижодкорлари томонидан суратга олинган, 25 қисмдан иборат тарихий драмма шаклидаги кичик сериал саналади. Сериал Cраиг Мазин томонидан яратилган бўлиб, режиссори Жоҳан Ренкдир. Сериалда Аред Ҳаррис, Стеллан Скарсгåрд, Эмилй Wацон ва Паул Риттер каби актёр ва актриссалар рўл ўйнашган. Чернобил сериали Американинг машҳур ҲБО ва Буюк Британиянинг Скй телеканаллари томонидан келишув асосида амалга оширган лойиҳа бўлиб, сериалнинг дастлабки қисмлари 2019-йилнинг 6-май куни Америкада, 7-май кунидан бошлаб эса Буюк Британияда эфирга узатила бошланади. Сериал, 1986-йил СССРда рўй берган Чернобил фожиаси ва бу фожиани олдини олишга қаратилган омонсиз курашларни ҳикоя қилиб беради.
| Чернобйл | |
|---|---|
| Жанри | Тарихий драмма |
| Яратувчи(лар) | Cраиг Мазин |
| Режиссёр | Жоҳан Ренcк |
| Ссенарийнавис(лар) | Cраиг Мазин |
| Ролларда |
Жаред Ҳаррис Стеллан Скарсгåрд Паул Риттер Жессиэ Буcклей Адам Нагаитис Cон О'Неилл Адриан Раwлинс Сам Троугҳтон Роберт Эммс Эмилй Wацон Давид Денcик Марк Леwис Жонес Алан Wиллиамс Алех Фернс Ралпҳ Инесон Баррй Кеогҳан Фарес Фарес Мичаэл Мcелҳатто |
| Мавсумлар сони | 1 |
| Қисмлар сони | 5 |
| Қисм давомийлиги | 126 |
| Эфирга узатилиши | |
| Телеканал | ҲБО ва Скй |
| Тасвир формати | УҲДТВ 2160п |
| Ҳолати | Тугаган. |
| Ташқи ҳаволалар | |
| Расмий сайти | |
Қўлга киритган мукофотлари
Приметиме Эммй мукофотининг 19 та йўналиши бўйича номзод қилиб кўрсатилган сериал „Энг яхши кичик сериал“ ва „Энг яхши ссенарий“ номинациялари бўйича ғолиб деб топилади. Ҳаррис, Скарсгåрд ва Wацонлар эса „Энг яхши актёрлар“ номинациясида ғолиб бўлишади. Чернобил сериали олтин глобус мукофотлари орасидан „Энг яхши кичик сериал“ деб топилган бўлса, актёр Скарсгåрд „Энг яхши актёр“ номинацияси бўйича ғолиб деб эълон қилинади.[1][2]
Мавзуси
Чернобил, 1986-йилнинг апрел ойи Украина ССРнинг Атом электр стансияси (АЭС)нинг портлашига сабабчи бўлган кишилар ва унинг олдини олиш ҳаракат қилган инсонлар ҳақида ҳикоя қилиб беради. Сериал воқеа жойига биринчилардан бўлиб етиб борган ўт ўчириш ходимлари, кўнгиллилар ва 4-реактор остидан туннел қазишда иштирок этган кон ишчиларининг фидокорона меҳнати каби воқеалар ва баъзи сирли ҳодисаларни очиб беради. Чернобил сериали, беларуссиялик нобел мукофотига сазовор бўлган ёзувчи Светлана Алексейивичнинг „Чернобил саслари“ асаридаги Припят халқининг хотираларига асосланади.[3]
Суратга олиш ишлари
Суратга олиш ишлари 2018-йилнинг апрел ойида бошлаб юборилади. Дастлабки кадрлар 2018-йилнинг 13-май ойида Литва пойтахти Вилнюс шаҳрида, Украинанинг Припят шаҳрини тасвирлаш учун фойдаланилган Фабижониšкėс’да амалга оширилади.[4] Чунки бу шаҳарча совет даврининг антик муҳитини ўзида сақлаб қолган эди. Чернобил АЭСни тасвирлаш учун эса ўз фаолиятини тўхтатган ва „Чернобилнинг укаси“ деб таъриф этилган Игналина АЭСнинг биносидан фойдаланишади. Шу мақсадда филм ижодкорлари Висагинас шаҳрига кўчиб ўтишади. Сериалнинг финали Украинада суратга олинади.[5] Филмни суратга олиш ишлари 16 ҳафта давом этади.[6]
Мусиқаси
Филм мусиқаси Исландиялик бастакор Ҳилдур Гуðнадóттир томонидан басталанади. Эътиборли жиҳати мусиқа овози ишлаб турган ҳақиқий АЭСдан ёзиб олинган эди.[7]
Қаршиликлар
Чернобил сериали ижодкорлари Россиянинг Коммунистик партияси томонидан Совет давлатига бўҳтон қилганликда айбланади. Ва сериалнинг Россияга киришини таъқиқлаб қўйилишни сўраб чиқишади.[8] Сериалнинг эълон қилиниши билан Чернобил фожиаси яна бир бор кун тартибидаги асосий масалалардан бирига айланади.[9]
Манбалар
- ↑ "".%20ГолденГлобес.cом Wиннерс & Номинеэс 2020". ГолденГлобес.cом[сайт ишламайди]. 9 Аралıк 2019 тариҳинде кайнаğıндан арşивленди. Эриşим тариҳи: 8 Оcак 2020.
- ↑ %20Оcак%202020).%20"Голден%20Глобес:%20’Чернобйл'%20Wинс%20Бест%20Лимитед%20Сериэс". Леwис, Ҳиларй (5 Оcак 2020). „Голден Глобес: 'Чернобйл' Wинс Бест Лимитед Сериэс“.[сайт ишламайди] Тҳе Ҳоллйwоод Репортер. 6 Оcак 2020 тариҳинде кайнаğıндан арşивленди. Эриşим тариҳи: 8 Оcак 2020
- ↑ а б Пецки, Денисе (26 Теммуз 2017). „'C—%20ТCА“.%20Деадлине%20Ҳоллйwоод. ҳернобйл' Минисериэс Старринг 'Тҳе Cроwнъс Жаред Ҳаррис Сет Бй ҲБО & Скй — ТCА". Деадлине Ҳоллйwоод. (Wайбаcк Мачине сайтида 20-феврал 2017-йил санасида архивланган) 2 Нисан 2019 тариҳинде кайнаğıндан арşивленди. Эриşим тариҳи: 24 Касıм 2017.
- ↑ а б c Литтлетон, Cйнтҳиа (26 Теммуз 2017). „ҲБО Сец 'Чернобйл' Минисериэс то Стар Жаред Ҳаррис“. Вариэтй. 12 Майıс 2019 тариҳинде кайнаğıндан арşивленди. Эриşим тариҳи: 24 Касıм 2017.
- ↑ Лапиэнйтė, Жургита (13 Майıс 2018). "Фабижониšкėсе филмуожамо „Čэрнобйлио“ реžисиэриус пакеитė поžиūрį į брандуолинę энергижą: таи пабаиса, куриос негалиме сувалдйти". 15мин.лт (Литванcа). 1 Нисан 2019 тариҳинде кайнаğıндан арşивленди. Эриşим тариҳи: 1 Нисан 2019
- ↑ "Продиусерė: ҲБО прожектас Лиэтувоже паликс не маžиау 7 млн. эурų". 15мин.лт (Литванcа). 27 Теммуз 2017. 1 Нисан 2019 тариҳинде кайнаğıндан арşивленди. Эриşим тариҳи: 1 Нисан 2019.
- ↑ Шаcклефорд, Том (6 Ҳазиран 2019). „Сcоре Фор ҲБЎс 'Чернобйл' Wас Реcордед Усинг Соундс Фром Инсиде А Нуcлеар Поwер Плант [Листен]“. Ливе Фор Ливе Мусиc. 24 Ҳазиран 2019 тариҳинде кайнаğıндан арşивленди. Эриşим тариҳи: 24 Ҳазиран 2019.
- ↑ "Арşивленмиş копя". 14 Ҳазиран 2019 тариҳинде кайнаğıндан арşивленди. Эриşим тариҳи: 15 Ҳазиран 2019.
- ↑ ҳттпс://есилгазете.орг/блог/2019/06/13/cернобил-дизисинин-ардиндан-1-нуклеэр-иклим-дегисиклигине-cаре-дегил/[сайт ишламайди]