Черногорлар — халқ, Черногориянинг асосий аҳолиси (460 минг киши), Сербияда 140 минг киши (1990-йиллар ўрталари). Шунингдек, АҚСҲ ва Албанияда ҳам яшайдилар. Умумий сони 620 минг киши. Сербхорват тилининг штокав лаҳжасида сўзлашади. Диндорлари — асосан, православлар.