Чироқилар, черокилар — АҚСҲ даги ирокезлар гурухига мансуб индейс халки (Шим. Каролина ва Оклахома штатларидаги резервацияларда яшайдилар). 66 минг киши (1990-йиллар ўрталари). Асосан, деҳқончилик, майда тадбиркорлик билан шуғулланадилар. Диндорлари — христианлар (католиклар, протестантлар ва бошқалар); анъанавий эътиқодлар ҳам сақланиб қолган.