Chevrolet Traverse
Чевролет Траверсе — бу Чевролет компаниясининг тўлиқ ўлчамли етти ёки саккиз ўриндиқли кроссовер. 2008-йилда Чикагодаги автосалонда илк бор тақдим этилган ва шу йилнинг октябр ойида сотувга чиқди. У Упландер минивени ҳамда ТраилБлазер СУВ нинг вориси ҳисобланади[1]. 2009-йилгача у Теннесси штатидаги Спринг Ҳилл заводида ишлаб чиқарилган. Кейинчалик умумий платформага эга бўлган қардошлари ГМC Аcадиа ва Буиcк Энcлаве моделлари билан бирга, Мичиган штатидаги Лансингда ишлаб чиқарила бошлаган.
| Чевролет Траверсе | |
|---|---|
|
Чевролет Траверсе (иккинчи авлод) | |
| Асосий маълумотлар | |
| Ишлаб чиқарувчи | Генерал Моторс |
| Модел йили |
2008 |
| Аввалги модели |
Чевролет Упландер, Чевролет ТраилБлазер (Шимолий Америка) Чевролет Блазер (Жанубий Америкада) |
| Таснифи | |
| Синфи | Тўлиқҳажмли кроссовер |
| Сегмент | Ж |
| Компоновкаси |
ПП П4 |
| Платформаси | ГМТ561 |
| Ғилдиракформуласи |
4х2 4х4 |
| Экстерер | |
| Кузов тури | СУВ |
| Ўриндиқлар сони |
7 8 |
| Эшиклар сони | 5 |
Биринчи авлод
„Траверсе“ номи дастлаб 2003–йилда Детройтда бўлиб ўтган Шимолий Америка халқаро автосалонида тақдим этилган концепт-кар учун ишлатилган, бироқ 2005-йилда Чевролет Эқуинох сотувга чиққанида у унутилган эди. Автомобил дизайни 2005-йилги Чевролет Сеқуэл концепт-каридан олинган, аммо унинг олди радиатор-панжараси 2008-йилги Чевролет Малибуга ўхшаш В шакли симон қилиб ишланган эди. Траверснинг эшикларидан бошқа қисмлари бошқа Ламбда кроссоверларидан фарқли равишда ўзига хос металлдан ташкил топган. 2008-йилдан то 2017 йилгача Чевролет Траверснинг 1-авлоди оммавий ишлаб чиқарилган.
Трансмиссия
Траверсе такомиллаштирилган 3.6 литр хажмли, В6 лик бевосита ёқилғи сочилиши билан бирга ҳамда ВВТ қурилмалик ЛЛТ двигатели билан жихозланган. 6 поғоналик автоматик узатмалар қутиси двигателдан олинган қувватни ёки фақат олдига ёки барча ғилдиракларга узатади. ЛТЗ комплектацияси бошқа комплектациялардан фарқли равишда 2 талик конфигурациясидаги автомобил, бошқалардан фарқли ўлароқ, 2 та ёнмаган газларни чиқариб юбориш тизимига эга эканлиги уни қувватини ва айлантириш моментини баландроқ бўлишига хизмат қилади.
2013 йилдаги янгиланиш
Олди кўриниши янгиланган Траверсе 2012-йилда Ню-Ёрк да автосалонда тақдим этилган. Автомобил янгиланган радиатор панжараси, олд бампер, орқа эшик ва Чевролет Cамаро фараларига ўхшаш қилиб ишланган орқа ёритиш чироқлар шунингдек, янгиланган ғилдираклар билан жихозланган эди. Лекин, автомобилнинг техник кўрсаткичлари ўзгаришсиз қолди. Янгиланган Траверсенинг илк фотосуратлари 2012-йил 28-мартда оммага тақдим қилинган. Траверсенинг барча комплектациялари сенсорли дсиплей ҳамда Мйлинк билан жихозланган аудитизим эга эди. Шунингдек, комплектацияга қараб мато ёки теридан ишланган ўриндиқ қопламалари, шунингдек ёғочдан махсус ишланган интерерга эга эди.
Манбалар
- ↑ „Чевролет показал замену ТраилБлазер“. 2013-йил 20-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 9-май.