Чех тили ҳинд-европа тиллари оиласига кирувчи ғарбий славян тили бўлиб, словак, поляк ва қисман серб тилларига яқин тил ҳисобланади. Чех тили тахминан Х охирларида юзага келган. Биринчи чех тилидаги тарихий ёзувлар эса, ХИИ га бориб тақалади.

Чех тили
Миллий номи čэšтина
Мамлакатлар Chexiya Чехия
Сўзлашувчиларнинг умумий сони 10.600.000
Туркумланиши
Тил оиласи Ҳинд-европа тиллари;
Славян тиллари
Алифбоси лотин алифбоси
Тил кодлари
ИСО 639-1 cс
ИСО 639-2 cес
ИСО 639-3 cес

Чех тили — ҳинд-европа тиллари оиласидаги славян гуруҳининг шарқий славян гуруҳчасига мансуб тиллардан бири, Чехия Республикасининг расмий тили. Асосан, Чехияда (8,5 млн. киши), шунингдек, Словакия, АҚСҲ, Канада, Германия ва бошқа мамлакатларда тарқалган. Сўзлашувчиларнинг умумий сони 10 миллион кишидан ортиқ (ўтган асрнинг 90-йиллари ўрталари).

Чех тили 4 лаҳжага бўлинади: 1) асл чех (маркази Прага бўлган ўрта чех, жануби ғарбий, шимоли шарқий шевалар); 2) ганак (ганац); 3) ляш (силез); 4) моравсловак. Фонетик хусусиятлари: сўз маънолари ва шаклларини фарқлашга хизмат қиладиган чўзиқ ва қисқа унлиларнинг мавжудлиги, қаттиқлик ва юмшоқлик бўйича мое келувчи 3 жуфт ундошнинг борлиги ва бошқа морфологик хусусиятлари: отлар турланиши ва феъллар тусланишининг хилма-хил турлари, 3 та жинс категорияси, 2 хил сон категориясининг мавжудлиги, содда ўтган замон шаклининг йўқлиги ва бошқа

Адабий чех тили ўрта чех шевалари асосида шаклланган. Дастлабки ёзма ёдгорлигига мансуб. ХВ—ХВИ асрларда адабий тил барқарорлашган, лекин 1620-йилдан ХВИИИ аср охиригача Чехия Габсбурглар сулоласи қўл остида бўлиб, расмий тил немис тили бўлганлигидан чех тили ривожланмай қолган. ХВИИИ аср охири ХИХ аср бошида чех тили ХВИ—ХВИИ асрлар адабиёти асосида қайта туғилади. Ёзуви лотин графикасига асосланган.[1]

Манбалар

  1. ↑ "Чех тили" ЎзМЕ. Ч-ҳарфи (Wайбаcк Мачине сайтида 2022-02-03 санасида архивланган) Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил