Брнодаги масжид, Чехия

2010-йилги аҳолини рўйхатга олиш ма’лумотларига кўра, Чехияда 3500 га яқин инсон мусулмон (мамлакат аҳолисининг 0,1% дан камроғини ташкил этади)[1], 1991-йилда бу кўрсаткич 495 нафар фуқаро ислом динига э'тиқод қилган.

Тарихи

Ислом дини Европада тарқалиши ҳақидаги илк ма'лумотлар 964-965 йилларда мусулмон Испанияда туг'илган яҳудий савдогар ва саёҳатчи Иброҳим ибн Ёқуб томонидан ма'лумотлар берилган. Саёҳат пайтида у саёҳатдаги воқеаликларни ёзди, кейинчалик унинг китоб қо'л ёзмалари нашр этилди, улар Ислом оламида Марказий Европа ҳақидаги биринчи ма'лумот асарлардан бирига айланди.

Вена қамаллари пайтида Усмонли империяси қо'шинларининг разведка бо'линмалари Моравияга етиб борди. Кейинчалик, ХХ асрда Австрия-Венгрия ва Усмонлилар империяси ўртасида мустаҳкам савдо алоқалари вужудга кела бошлади.

Ма'лумотларга ко'ра, Исломнинг Чехия ерлари маданиятига та'сири унчалик катта бо'лмаганлиги ҳақида ма'лимотлар мавжуд.

Замонавий давр

1912-йилда Австрия-Венгрия Исломни “давлат дини” деб тан олган ва унинг Чехия Республикасида бўлишига расман рухсат берувчи қонун қабул қилди. Мусулмонларнинг биринчи уюшмаси (Муслимскé нáбоžэнскé обcе про Čэскословенско) 1934-йилда тузилган ва 1949-йилгача давом этган. 1968-йилда мусулмонларнинг янги уюшмасини тузишга уриниш муваффақияцизликка учради. 1991-йилда Чехияда Мусулмон жамоалари маркази (Устřэдí муслимскйч нáбоžэнскйч обcí) ташкил этилди. 1998-йилда биринчи масжид Брно шаҳрида [1], бир йилдан кейин эса иккинчи масжид пойтахт Прагада [2] очилган эди. Бошқа шаҳарларда масжид очишга уринишлар маҳаллий аҳолининг фаол қаршилигига дуч келмоқда. 2004-йилда Ислом Чехия Республикасида расман дин сифатида рўйхатга олинган. Шу муносабат билан мусулмон жамияти давлатдан моддий ёрдам олиш ҳуқуқига эга ҳисобланади.

Чехиядаги мусулмонларнинг аксарияти 1990-йилларнинг бошларида Босния ва Герсеговинадан ёки 1990-йилларнинг охирида собиқ Совет Иттифоқи давлатларидан, асосан, Россия Федерациясининг Кавказ минтақаларидан келиб қолган. Чехия мусулмонларининг салмоқли қисми Миср, Сурия ва Яқин Шарқнинг бошқа давлатларидан келган муҳожирлар бўлиб, улар кўпинча Чехословакия даврида мамлакат олий ўқув юртларида ўқиган ва қолишга қарор қилганларнинг фарзандлари ҳисобланади. Шунингдек, бир неча юз этник чехлар ихтиёрий равишда исломни қабул қилганлар.

Ислом фундаментализмидан қо'рқиш

Чехия Республикаси Президенти Милош Земан ислом терроризми Чехияга таҳдид солиши мумкинлигидан қўрқишини билдирганлардан давлат раҳбарларидан бири ҳисобланади[2]. 2016-йил август ойида Чехия фуқаросига биринчи марта “ Исломий давлат ” деб аталувчи кучлар сафига қўшилишга уринганликда гумон қилиниб, айблов эълон қилинган эди[2].

Манбалар

  1. ↑ [уз.wикинлу.ру „Европада Ислом - Ислам ин Эуропе“]. 2022-йил 15-июлда асл нусхадан архивланган.
  2. ↑ 2,0 2,1 Билефскй, Дан. „Cзеч Ман Ис Чаргед Wитҳ Аттемптед Террорисм“. Неw Ёрк Тимес (2-август 2016-йил). 2018-йил 11-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 3-август 2016-йил.
  • Милош Мендел, Жиří Беčка, Ислом ва čэскé земě, Оломоуc, Вотобиа, 1998-йил. ИСБН 80-7220-034-8
  • Милош Мендел, Бронислав Острянский, Томаш Ратаж, Ислом в срдcи Эвропй, Прага, Академия, 2008-йил. ИСБН 978-80-200-1554-9