Chhatarpur
Чҳатарпур — Ҳиндистоннинг Мадҳя Прадеш штатида жойлашган шаҳар ва мунисипалитетдир. Шаҳар Чҳатарпур туманининг маъмурий штаб-квартираси ҳисобланади.
Чҳатарпур | |
|---|---|
|
| |
| Мамлакат | Ҳиндистон |
| Туман | Мадҳя Прадеш |
| Расмий тил(лар)и | ҳиндча |
| Аҳолиси | 99 519 нафар (2 001) |
| Миллий таркиб | Ҳинд |
| Вақт минтақаси | УТCИ+5 |
| Телефон коди | Бадамалҳера 07689 |
| Автомобил коди | МП 16 |
Тарихи
Чҳатарпур 1785-йилда ташкил этилган ва Бунделканд штати мустақиллигининг асосчиси бўлган ҳукмдор Чҳатрасал шарафига номланган ва унинг кенотафини ўз ичига олади. Давлатни 1785-йилгача Чҳатрасал авлодлари бошқарган. Ўша пайтда Ражпутларнинг Понвар уруғи Чҳатарпурни назорат қилишган.
1901-йил ҳолатига кўра, Чҳатарпур шаҳрида 10,029 аҳоли истиқомат қилган ва улар қоғоз ва пичоқлар ишлаб чиқарган. Штат Британиянинг Ноwгонг ҳудудини ҳам ўз ичига олган.
Географияси
Чҳатарпур 24°33′00″Н 79°21′10″Э / 24.5500°Н 79.3527°Э координаторида жойлашган[1]. Ўртача баландлиги 305 метрни ташкил қилади. Ҳудуд Мадҳя Прадешнинг узоқ шимоли-шарқий чегарасида жойлашган.
Иқлими
Чҳатарпур нам субтропик иқлимга эга, ёз фасли иссиқ, қиш фасли эса совуқ кечади. Кучли ёмғир муссон мавсумида июндан сентябргача содир бўлади.
Демографияси
2001-йилги Ҳиндистон аҳолини рўйхатга олиш маълумотларига кўра, Чҳатапур аҳолиси 99 519 нафар кишидан иборат эди. Аҳолининг 53 фоизини эркаклар, 47 фоизини аёллар ташкил этади. Бухваҳада ўртача саводхонлик даражаси 69 фоизни ташкил этади (эркаклар саводхонлиги 75% ва аёллар саводхонлиги 62%). Аҳолининг 15% и 6 ёшгача бўлган болалардан иборат.
| Чатарпурдаги дин (2011) | ||||
|---|---|---|---|---|
| Дин | ||||
| Ҳиндуизм | 79.86% | |||
| Ислом | 17.55% | |||
| Бошқалар | 2.38% | |||
Маъмурияти
Туман 5 та полиция бўлинмасига бўлинган бўлиб, 34 та полиция участкаси ва 21 та постдан иборат.
Транспорти
Чҳатарпурга автомобил ва темир йўл орқали бориш мумкин. Чҳатарпур станцияси 2017-йилда ишга туширилган. Чҳатарпурда Маҳаража Чҳатрасал станцияси Чҳатарпур, МCСC номли темир йўл станцияси мавжуд. Деҳли Жанси, Бҳопал, Индоре ва Ужжаинга тўғридан-тўғри поездлар мавжуд. Энг яқин темир йўл станциялари Хажурахода (45 км), Лалитпур Жунcтион темир йўл станцияси (135 км) Ҳарпалпур (55 км) Жанси (125 км), Мауранипур (65 км) ва Сатна (140 км). Энг яқин аэропорт 45 км узоқликда жойлашган[2], лекин рейслар сони чекланган.
Манбалар
- ↑ „Фаллинг Раин Геномиcс, Инc - Чҳатарпур“. Фаллинграин.cом. Қаралди: 2014-йил 3-январ.
- ↑ „Греат Cирcле Маппер“. Қаралди: 2016-йил 1-январ.