Чиангмай, Чиенгмай - ўрта асрларда Шим. Таиланд ҳудудида мавжуд бўлган давлат. 1296-йил княз (кейинчалик қирол) Манграй Харипунджайяни босиб олиб, асос солган шаҳар номидан олинган. 1556-йил Мянма томонидан босиб олинган. ХВИ—ХВИИИ асрларда Ч. гоҳ Мянма ёки Сиам (Аютия) вассали, баъзан мустақиллигини тиклаган. 1775-йил узилкесил Сиам қироллиги таркибига киритилган.