Чиапас.

Чиапас — Мексиканинг жан.шарқий қисмидаги штат. Майдони 73,8 минг км². Аҳолиси 3,92 млн. киши (2000), асосан, индейслар. Маъмурий маркази — ТустлаГутеррес шаҳри Релефи Тинч океан соҳили бўйлаб чўзилган тоғлардан (энг баланд жойи, 4117 м, Такана вулкани), марказий қисмида ясситоғликлардан (баландлиги 500–1500 м) иборат. Шим.да пасттекисликлар бор. Иқлими тропик, иссиқ ва сернам иқлим. Ўртача ойлик тра 22—27°. Йиллик ёғин 1200–1500 мм. Нам тропик ўрмонлар, саванналар, тоғларда игна баргли ўрмонлар бор. Плантация хўжалиги ривожланган. Маккажўхори, ловия экилади. Нефт ва газнинг йирик конлари топилган. Озиқ-овқат саноати корхоналари бор. Индейс халқининг бадиий ҳунармандчилиги ривожланган. Ч. ҳудудидан Панамерика шоссеси ўтади.

Чиапас
испанча: Чиапас

Герб
Gerb
Байроқ
Bayroq
Штат
Мадҳия: Чиапас мадҳияси (исп.)
Таркибида 118 муниципалитет
Маъмурий маркази Тустла-Гутеррес
Йирик шаҳари Тустла-Гутеррес
Асос солинган санаси 14-октабр 1824-йил
Губернатор Мануэл Веласко Коэло 8.12.2012
Сенаторлар Мария Елена Орантес Лопес
Мануэл Веласко Коэло
Расмий тили испан
Аҳоли (2010) 4 796 580[1]
Зичлиги 64,92 киши./км²
Миллатлар таркиби Сосоли, селтали, метислар, чоли, гуарихио, матлацинка, какчикели, тепеуа, лакандони, канхобал, гуарихио в. б.
Динлар таркиби Католиклар (63,8 %), протестантлар ва эвангеллар (13,9 %), бошқа насронийлар(9 %), яҳудийлар (0,1 %), бошқа динлар(шаҳри мусулмонлар) (0,1 %), атеистлар ваагностиклар (13,1 %).
Майдони 73 887 км² (10-ўрин)
Баландлиги
денгиз сатҳидан
 Баланд чўққиси


 Такана вулқони — 4080 м
Кенглиги Н 17°59'—14°32'
Узунлиги Э 90°22'—94°14'
Вақт минтақаси УТC-6
Қисқача Чис.
Код ИСО 3166-2 МХ-CҲП
Расмий сайти ҳттп://www.чиапас.гоб.мх/
Харитада
Chiapas xaritada
16°24′36″Н 92°24′31″W / 16.41000°Н 92.40861°W / 16.41000; -92.40861

Манбалар

  1. ↑ „Мехиcо эн Cифрас“. ИНЕГИ. 2012-йил 19-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 5-апрел 2011-йил.