Chidamlilik
Чидамлилик (техникада) — буюмлар, машина ва механизмлар, бино ва иншоотларнинг муайян муддатгача, яъни маълум чегаравий ҳолатгача ишга яроқлилигини сақлаш хоссаси. Буюмларнинг Ч. даражаси уларнинг қандай материалдан ясалганлигига, уларни сақлаш ва ишлатиш шароитларига боғлиқ бўлади. Буюмларни шартли равишда таъмирланадиган (тузатиб туриладиган) ва таъмирланмайдиган (бузилганидан кейин ташлаб юбориладиган) турларга бўлиш мумкин. Таъмирланадиган буюмлар (уйрўзгор буюмлари, газ ва электр асбоблари, соатлар ва бошқалар)нинг маълум чегаравий ҳолати (яъни Ч. чегараси) уларнинг эскириши, тезтез ишламай қолиши ёки тузатиш учун сарфланадиган маблағнинг ўзини окдамаслиги билан белгиланади. Айрим ҳолларда буюмлардан фойдаланиш қоидаларининг бузилиши, хавфсизлик техникасига риоя қилмаслик ҳам уларнинг Ч. чегарасига таъсир қиладиган омиллар ҳисобланади. Буюмларнинг маънавий эскириши (янгиянги русумли, дизайни яхшиланган буюмларнинг ишлаб чиқарилиши) ҳам уларнинг чегаравий ҳолатини белгилайди. Таъмирланмайдиган буюмлар (маc, ёритиш лампалари, тишли ғилдираклар ва бошқалар) Ч.ги учун чегаравий ҳолат уларнинг ишдан чиқиши (маc, лампочка толасининг куйиши, шестерня тишининг синиши ва бошқалар) билан боғлиқ бўлади ва уларни ташлаб юборишга тўғри келади.
Бино ва иншоотларнинг Ч.ги деганда уларнинг талаб этиладиган фойдаланиш кўрсаткичларини сақлаган ҳолдаги хизмат муддати тушунилади. Бундай Ч. маънавий ва жисмоний турларга бўлинади. Маънавий Ч. — бино ва иншоотларнинг ўзгарувчан фойдаланиш шартларига ёки хавфсизлик ва эстетика талабларига жавоб бермай қолгунча бўлган хизмат муддати. Бу муддатни ўтаб бўлган бино ёки иншоот (маc, турар жой биноси ёки кўприк) мукаммал (капитал) таъмирлашдан чиқарилади ёки бузиб ташланади. Жисмоний Ч. механик зўриқиш (нагрузка) ва физиккимёвий омиллар таъсирида бўлган асосий юк тушувчи конструксия ёки элементлар (маc, бинонинг пойдевори, синч девори, кўприкнинг устуни ва бошқалар)нинг емирилиши билан белгиланади. Бино ва иншоотлар бундай аҳволга тушмаслиги учун махсус изоляция материаллари қўлланади, пойдеворларга қора мой суркалади, бинолар вақтивақти билан тезлаб турилади, кўприкларнинг емирилган устунлари алмаштирилади, фойдаланишга доир қоидаларга қагий риоя қилинади ва бошқа Шунда бино ва иншоотларнинг хизмат муддати узаяди. Давлат стандартлаштириш ташкилотлари томонидан бино ва иншоотлар учун қурилиш меъёрлари ва қоидалари белгилаб қўйилади. Бу меъёрлар ва қоидаларга кўра, Ўзбекистонда бино ва иншоотларнинг хизмат муддати (вазифаси, қурилган жойи ва бошқаларга кўра) камида 20 йил, 50 йил ва 100 йил қилиб белгиланган.
Буюмлар, машина ва механизмлар, бино ва иншоотларнинг Ч. хоссаларини ўрганиш, бу хоссаларни яхшилаш, хизмат муддатини узайтириш чоратадбирларини кўриш давлат миқёсидаги муҳим иш ҳисобланади. Бу ишлар билан махсус ташкилотлар, илмий тадқиқот муассасалари, стандартлаштириш ва сертификациялаш идоралари шуғулланади. CҲИЖ (Спинус спинус) — чумчуқсимонлар туркумининг саъвалар уруғига мансуб куш. Вазни 11 — 14 г. Нарининг кўкраги сариқ, бошининг усти қора. Модаси кулрангқўнғир, доғлари бор. Тумшуғи қисқа. Европа, Ғарбий Осиё, Ғарбий Сибир ва Узоқ Шарқнинг қайин, қарағай ва бошқа дарахтлар ўсадиган аралаш ўрмонларида, айниқса, тоғли жойларда кенг тарқалган. Баланд дарахтларнинг қалин шохларида уя ясайди; 3—6 та тухум қўйиб, модаси 12—14 кун босади. Асосан, ўсимлик уруғлари, баъзан ҳашаротлар билан озиқланади. Яшаш ареалининг жан. қисми ташқарида — Шим. Африка, Ироқ, Жанубий Хитойда ҳам қишлайди. Баъзан, Ўрта Осиё (гоҳо Тошкент, Бишкек, Олмаота каби шаҳри)да ҳам учрайди.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |