Чигил (Чикил) – туркий қабилалар иттифоқи.

Х—ХИ асрларда Иссиқкўлнинг шимоли-шарқида, Самарқанд атрофида яшаганлар. Чигиллар Или дарёси водийсида, Қашқар яқинидаги қишлоқларда ва истеҳкомли кичик Чигил шаҳрида (ҳозирги Авлиёота яқинида) яшашган.

Туркман ўғузлар Амударёдан Хитойгача бўлган ҳудудларда яшаган барча туркий қавмларни чигил деб аташган. Чигил кўчманчи ҳаёт кечириб, асосан, чорвалик билан шуғулланганлар. тахминан 900-йил чигиллар яғмолар билан бирга ислом динига киришган. Чигилларнинг бир қисми насроний бўлган. Х—ХИ аср бошида чигилларнинг аста-секин ўтроқлашув жараёни содир бўлган.

Ўтроқлашган чигиллар қарлуқлар ва яғмолар билан бирга Қорахонийлар давлатида муҳим рол ўйнашган, хусусан, давлат бошқарув аппарати ва қўшиндаги энг муҳим мансабларни улар эгаллаган. ХИ асрнинг 1-ярмида чигилларнинг бир қисми Зарафшон водийсига кўчиб келиб, маҳаллий туркий аҳоли билан аралашиб кетган ва ўзбек халқининг бир қисмига айланган.

Адабиётлар

  • Бартолд В. В., Очерк истории Семиречя, Сочинения, т.2, ч. 1, М., 1963;
  • Шониёзов К., Ўзбек халқининг шаклланиш жараёни, Т., 2001.