Чеҳел сотун - Исфаҳон шаҳри (Эрон) даги саройлардан бири. Шоҳ Аббос И томонидан 1590-йилда шаҳарни қайта қуриш даврида бунёд этилган. Шоҳ майдон ва Чорбоғ хиёбони оралиғидаги боғнинг шарқ томондаги эшигидан кирилади. Асосий кисмлари пештоқ, айвон, унинг ёнларидаги 2 зал ва симметрик тарзда жойлашган арзхонадан иборат. Пештоқ шифти чинор дарахтидан ишланган бўлиб, унинг ёпмасини муқарнас каллакли 20 устун (бал. — 14,6 м) кўтариб туради. Пештоқ тагида фавворали ҳовуз ташкил этилган. Ҳовуз бурчакларидаги устунларнинг мармар курсилари шер шаклида ишланган. Шифти нафис накш билан безалган. Пештоқнинг тўрида шоҳнинг тахти учун токчасимон айвон курилган. Унинг ярим гумбаз тарикасидаги ёпмаси муқарнасдан ташкил топган. Сиркор парчинларга эга. Айвонга 2 томондан 2 зал туташ, айвон ва залларнинг орқасида кўндаланг йўналишдаги 3 гумбазли арзхона жойлашган. Унинг деворлари сюжетли сиркор суратлар билан қопланган. Гумбазларнинг сиртлари ҳам сиркор нақшлар билан зийнатланган. Арзхонанинг шим. ва жан. томонларида ҳам чоғроқ бўлган пештоклар мавжуд. Саройнинг асосий олд ва 2 ёндаги пештокдари иморатни атрофдаги муҳит билан богааб туради. Устунлар унга енгиллик бахш этади. Чеҳел сотун саройи қад. Эрон даврига мансуб бўлган ёдгорликлардан.

Хайрулла Пулатов.