Chillashir
Чиллашир (чилла ва форстож. — сут) — одамда тўхтовсиз ич кетиши, глоссит, анемия, озиб кетиш билан кечадиган касаллик. Асосан, субтропик ва тропик иқлимли жойларда учрайди. Ч. ҳаммада, кўпроқ туққан аёлларда чилла даврияа кузатилади (номи шундан). Оқсилли моддалар’ кам, углеводли овқатлар кўп истеъмол қилиниши, иссиқ иқлим шароити ва бошқа натижасида ичакда турли замбуруғларнинг кўпайиб, бижғиш жараёнининг кучайиши ҳамда витаминлар танқислиги Ч.га сабаб бўлиши мумкин.
Касаллик секин-аста бошланади (ҳомиладорлик вақтида бошланиши ҳам кузатилади). Дастлаб, беморнинг қорни дам бўлиб, оғрийди, қулдирайди, кўп ел чиқади, гавда температураси нормал ёки баланд, ёхуд паст бўлади. Тўхтовсиз (суткасига 8—10-марта) ич кетади (нажас кўпиксимон, оқ рангда бўлади). Тил қизаради, милк, танглай, оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати ва ютқин яллиғланиб, уларда яралар пайдо бўлади. Кўп ич кетиши ичакда сўрилиш жараёнини сусайтиради, ички секреция безлари ва нерв системаси фаолияти ўзгаради, қон ишлаб чиқарилиши бузилиб, камқонлик юзага келади, бемор озади, дармони қурийди.
Даво касаллик белгиларига қараб тайинланади.
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |