Чилонжийдадошлар
Биологик классификация
Олам: Ўсимлик

Чилонжийдадошлар (Рҳумнасеае) — чилонжийданамолар (Рҳумналес) қабиласига мансуб оила. 60 туркумга оид 900 га яқин тури бор. Ч. ер юзида жуда кенг тарқалган. Ўрта Осиёда табиий ҳолда 5 туркумга мансуб 8 тури, Ўзбекистонда эса 3 туркумга кирадиган 6 тури ўсади. Ҳаётий шаклига кўра, бута ва паст бўйли дарахтлардан иборат. Барглари бутун, ён баргчали, гуллари тўғри, оқ ёки оч яшил. Бир ёки икки жинсли. Косачаси 4—5 бўлакли. Гултожибарглари 4—5 та, чангчилари 4—5 та, устунчаси 1 та, тугунчаси устки, меваси данакча. Ч.нинг чилонжийда туркуми мевасининг шифобахшлиги билан жуда қадрли. Халқ табобатида қонни суюлтиришда ва қон босимини туширишда фойдаланилади.