Чилтон - диний тасаввурларга кўра, ғайритабиий кучга эга бўлган афсонавий 40 руҳ.

Чилтон, чилтан — диний тасаввурларга кўра, ғайритабиий кучга эга бўлган афсонавий 40 та руҳ. Ривоятларда Ч.лар одамлар кўзига кўринмайди, баъзан улар орасида одам қиёфасида яшайди деб талқин этилади. Улар, одатда, мозор ва шаҳрик. одамлар бўлмайдиган жойларда учрайди деб тасаввур қилинади. Турли офатлардан сақланиш, касалдан қутулиш мақсадида Ч.ларга атаб пиликдан ясалган 40 чироқ ёқиш, уларга бағишлаб турли таомлар пишириш одати бўлган. Таомлар Ч. оши деб аталган ва улар шу маросим муносабати билан тўпланган хотин-қизларга тарқатилган. Ҳозирги вақтда Ч.лар ва улар билан боғлиқ бўлган урф-одатлар деярли йўқолиб кетган.

Ривоятларда чилтонлар одамлар кўзига кўринмайди, баъзан улар орасида одам қиёфасида яшайди деб талқин этилади. Улар, одатда, мозор ва шу каби одамлар бўлмайдиган жойларда учрайди, деб тасаввур қилинади. Турли офатлардан сақланиш, касалдан қутулиш мақсадида чилтонларга атаб пиликдан ясалган 40 чироқ ёқиш, уларга бағишлаб турли таомлар пишириш одати бўлган. Таомлар чилтон оши деб аталган ва улар шу маросим муносабати билан тўпланган хотин-қизларга тарқатилган. Ҳозирги вақтда Чилтонлар ва улар билан боғлиқ бўлган урф-одатлар деярли йўқолиб кетган.

Аҳмад Яссавий ҳикматларида Ч.лар қирқ тан, яъни қирқ одам. Бу қирқ киши авлиёлик қувватига эга бўлиб, дунё масалаларини ҳал қилишда Худонинг амри билан иш кўрадилар. Ўлганлар ўрни тирик одамлар билан тўлдириб турилади.[1]

Манбалар

  1. ↑ Аҳмад Яссавий. Девони ҳикмат. Т.: «Г'афур Г'улом номидаги Нашриёт-матбаа бирлашмаси», 1992. Б. 203.