Chimildiq
Чимилдиқ, гўшанга — никоҳ тўйи куни қизнинг уйидаги куёв кирадиган хонага ва куёвнинг уйидаги келин тушадиган хонанинг бир бурчагига ёки уйнинг тўрига тутиладиган махсус оқ парда ёки гулли чойшаб. Хоразмда "кўшана" дейилади. Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд, Бухоро вилоятларида Ч. даставвал (куёв келар кечаси) қизнинг отаси уйида тутилиб, унинг орқасига келинкуёвни ўтқазадилар. Никоҳ маросимлари ўтгач, қиз куёвникига олиб келинади. Бу ерда ҳам Ч. тутилади. Куёвкелин биринчи кечани Ч. ортида ўтказадилар. Кўп ерларда тўйнинг эртаси куни Ч. олиб қўйилади. Айрим жойларда маълум муддат ("чилласи чиққунча") Ч. тутилган ҳолда тураверади. Илгари Ч. (оқ ёки гулли мато)дан келин биринчи фарзанд кўрганда ундан чақалоқнинг бешигига ёпқич, ёстиқ, кўрпачаларини тикишган.
Яна қаранг
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |