Chimyon adiri
Чимён адири — Фарғона вилояти ҳудудидаги адир. Фарғона ботиғининг жан.да жойлашган. Шим.дан Ёрмозор, жан.дан ВодилЧимён адир ораси ботиклари билан туташган. Ғарбдан шарққа 25 км га чўзилган. Энг баланд жойи 856 м. Шимолий ён бағри қияроқ. Чимён адири ён бағирлари кўплаб қуруқ сой ўзанлари ва жарликлар билан зич ўйилган. Тектоник жиҳатдан брахиантиклинал структура. Палеоген, неоген ва қуйи тўртламчи давр қумтошлари, гиллари, конгломератлари, қум, шагал тошлар ва лёсслардан ташкил топган. Чимён адири тўртламчи даврда янги тектоник ҳаракатлар таъсирида кўтарилган. Иқлими континентал, йилига 250–300 мм ёғин тушади. Бўз тупроқлар тарқалган. Уларда ранг, қўнғирбош, шайтонковуш ва бошқа ўсимликлар ўсади. Ёввойи ҳайвонлардан каламуш, қўшоёқ, бўрсиқ, жайра, калтакесак, илон ва бошқа учрайди. Адир ҳудуди яйлов сифатида фойдаланилади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |