Chimyon lolasi
Чимён лоласи (лотинча: Тулипа цчимганиcа) – бир уруғпаллалилар синфи, лоладошлар оиласи, лола туркумига мансуб кўп йиллик гулли ўсимлик тури. Ўзбекистон Республикаси, Тошкент вилояти Катта Чимён тоғи,Чатқол тизмаси, Қорангкўлсой ва Оқбулоқ водийси, учратиш мумкин. Денгиз сатҳидан 1400 метр баландликда ўсади[1]
| Чимён лоласи | |
|---|---|
|
| |
| Илмий таснифлаш | |
| Олам: | Эукариотлар |
| Тип: | Юксак ўсимликлар |
| Синф: | Бир уруғпаллалилар |
| Туркум: | Лола |
| Оила: | Лоладошлар |
| Бинар номи | |
| Тулипа цчимганиcа | |
Тавсифи
Бўйи 25 см гача етадиган кўп йиллик пиёзчали ўт ўсимлик. Попук илдиз тизимига эга. Пиёзчасининг узунлиги 2,5-3,5 см, ташқи қобиғи тўқ жигарранг, терисимон, ички қисми айниқса учида яқин жойлари сертук. Пояси тик ўсади, юзаси тукли, кўк рангда кўринади. Барглари 3-4 дона, пояда навбатма-навбат жойлашган, бандсиз, лансецимон, кўк яшил, четлари ғадир будур, узунлиги 7,5-8 см. Гули икки жинсли, ягона, поя учида жойлашган. Гултожибарглари ости кенг юқори қисми торайган, сарғиш қизил тусда, узунлиги 2,5-3,2 см, ички юзаси ташқи томонидан кўра ёрқинроқ тусга эга. Чангчи иплари сариқ, чангдонлари оч жигарранг тусда. Ҳашаротлар ёрдамида чангланади. Март апрел ойларида гуллаб меваси майда пишиб етилади. Меваси қуруқ кўсак мева, узунлиги 1,1-2,7 см гача. Уруғи ва пиёзчалари орқали кўпаяди[2].
Тарқалиши ва ўсиш шароити
Тошкент вилояти учун эндемик тур. Ғарбий Тян-Шаннинг кўплаб қисмларида, Катта Чимён тоғи, Чатқол тизмаси, Оқбулоқ водийларида, Қорангкўлсойнинг юқори оқимида, Ангрен шаҳри атрофларида учратиш мумкин. Денгиз сатҳидан 1400 метр баландликда тошли, шағалли ёки қумли тупроқларда ўсади.