Chin
Чин — қад. туркий халклар яшаган жой номи. "Улуғ", "мустаҳкам" деган маънони билдиради. Кошғарийнинг "Девону луготит турк" асарида Ч. аслида учга бўлинади. Биринчиси Юқори Ч. бўлиб — буни Табғач (Тавғач) дейдилар, иккинчиси ўрта Ч. бўлиб — буни Хитой дейдилар, учинчиси Қуйи Ч. бўлиб буни Бархан дейдилар. Лекин ҳозир Табғач — Мочин, Хитой — Чин, Бархан — Қашқар деб юритилади деб ёзади. Яна шу китобда Ч.дан Мочингача бўлган ҳудудда 20 туркий қабиланинг бири хитойлар (қитонлар, киданлар) яшаганлиги айтилган. Кошғарий Ч. деб номлаган Кидон (Қитон) давлати (916—1125) Хитойнинг шим.да, шарқда Улуғ океангача, шим.да Байкалгача, ғарбда Олтой тоғларигача бўлган ҳудудни эгаллаган. Мазкур жойда, хитой манбаларидаги туркий халқларнинг аждодлари — Ллар истиқомат қилганлар.
Хитойда Мин(Минг) сулоласи (1368—1644) даврида Хитойнинг жан. да истиқомат қилиб келган аҳоли (ханзулар), Хитойнинг шимолидаги кидонлар (хитойлар) ҳудудини эгаллашган. Улар сон жиҳатдан кўп бўлган, шу туфайли кидонлар ханзуларга сингиб кетади. Уларнинг Марказий Осиёга сурилган бир қисми (қорахитойлар) кўчманчи туркий қабилаларнинг таркибига сингиб кетади.
1644-йил Ч. ҳудудидан чиққан Манжур империяси Жанубий Хитойни (Жунггуони) босиб олгандан сўнг, империя номини "Чинг" деб атади. Сўнгра мазкур империя ўрта ва Қуйи Ч. ни ҳам эгаллади. Европаликлар Манжур империясини Шин, Чина, Чайна, Хина деб талаффуз қилган. Кейинчалик бу ном Хитойга тааллуқли бўлиб қолган. Араб, форсий, туркий манба ва адабиётларда ХХ асрнинг бошлари га қадар туркий халкларнинг қад. масканлари Ч. ва Мочин (Улуғчин) деб тилга олинади.
Абдухолиқ Айтбоев.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |