Чинк, чинг (қозоқча — шинг)

  • қир ва баландликлар, супатоғларнинг эрозион, денудацион ва тектоник йўл билан ҳосил бўлган тик тушган баланд ён бағри, жарлик. Баландлиги 300–350 м га етади. Чинклар олди кўпинча пастликлар бўлиб, уларни шўр ва ботқоқ босган бўлади. Масалан, Устюрт платоси, Манғишлок ярим орол чеккалари Чинклардан иборат;
  • чўққи, тоғ тепаси, кимсасиз, қор босган тоглар.