Чингиз Мустафоев (озарбайжонча: Çингиз Фуад оğлу Мустафаев; 1960-йил 29-август – 1992-йил 15-июн) озарбайжонлик мустақил журналист, вафотидан кейин Озарбайжон Миллий Қаҳрамони давлат ордени билан тақдирланган. Мустафоев маълумотига кўра тиббиёт ҳодими бўлишига қарамасдан журналистика билан шуғилланган. У Биринчи Тоғли Қорабоғ урушининг дастлабки босқичлари ҳақида видео ёзув яратган, ҳужжатли филмнинг аксарияти фронтда суратга олиниши керак эди. Суратга олиш жараёнларида тўсатдан миномётдан олган жароҳати унинг ўлимига сабаб бўлган.

Чингиз Мустафаев
Таваллуди 29-август 1960-йил
Вафоти 15-июн 1992-йил(1992-06-15)
(31 ёшда)
Нахичеваник, Озарбайжон
Фуқаролиги SSSR bayrogʻi СССР → Ozarbayjon bayrogʻi Озарбайжон
Касби журналист ва муаллиф
Фаолият йиллари 1991-1992
Миллати озарбайжон
Турмуш ўртоғи
Рафига Мустафаева (турм. 1990)
Болалари Фуад Мустафаев
Мукофотлари Ўзарбайжон Миллий Қаҳрамони 1992-йил

Оиласи

Мустафоевлар оиласи типик озарбайжон оиласи сифатида тасвирланади. Унинг отаси ҳарбий бўлган ва СССРда ракета ва қуроллар устида ишлаган. Чингиз оилада тўнғич фарзанд бўлган, у 1960-йилда туғилган, унинг икки нафар укаси бўлган –1962-йилда туғилган Сейфулла Мустафоев ва 1968-йилда туғилган Воҳид Мустафоев[1]

Ҳужжатли филмлар суратга олиш

Мустафоев 1992-йилда Ходжали қирғини қурбонлари жасадларини суратга олгани билан танилган[2][3]. Ушбу манзараларни ҳужжатлаштириш учун у душманнинг кучли ўқ отиши остида қолган армия вертолётида саёҳат қилди. Унинг Ходжалининг қор билан қопланган далаларига сочилган юзлаб ўликларни акс эттирувчи видеофилми қирғинга далил бўлди.

Мусиқа продюсери

Мустафоев 1983-йилда Озарбайжондаги биринчи эстрада мусиқани яратган[4].

Ўлими

1992-йил 15-июнда Нахичеваник қишлоғи яқинида озарбайжон ва арман кучлари ўртасидаги ўт очиш ҳаракатларини суратга олиш пайтида Мустафаев миномётдан ўққа тутилди. Укаси Воҳиднинг сўзларига кўра, у тўғридан-тўғри ёнида снаряд портлаши ва снаряд парчалари катта артерияларидан бирини кесиб ташлаши оқибатида ҳалокатли даражада яраланган. Мустафоев вертолётда касалхонага олиб келинганида, у қон йўқотишдан вафот этган эди. Унинг сўнгги лаҳзалари ўз камерасига ёзиб олинган[5].

Хотираси

АНС CМ 102 ФМ — шиори „Биз курашга тайёрмиз“Кавказдаги биринчи радиоэшиттириш компанияси унинг шарафига стансия номини ўзгартирди.

АНС телеканали томонидан Чингиз Мустафоев шарафига турли йўналишларда журналистик танловлар ўтказиш мақсадида жамғарма ташкил этилди[6]. Озарбайжон радиостансияси АНС CМ 102 ФМ ҳам унинг номини олди ва унинг шиори „Дöйüş алнıмıза язıлıб“ („Уруш пешонамизга ёзилган“)ни ўзига шиор қилди.

Манбалар:

  1. ↑ Оур Оwн Воиcес, Оур Оwн Миндс:Сталин Cрушес Wоулд-Бе Студент Аcтивисц
  2. ↑ „Азербаижани марк анниверсарй оф жоурналист Чингиз Мустафаев – ИРФС“.
  3. ↑ Cорнелл, Сванте Э.. Азербаижан Синcе Индепенденcе, 20-май 2015-йил. ИСБН 9781317476214. 
  4. ↑ Доcументинг тҳе Ҳоррорс оф Карабакҳ
  5. ↑ Мустафаев, Ваҳид. „Доcументинг тҳе Ҳоррорс оф Карабакҳ. Чингиз Мустафаев ин Аcтион“. Азербаижан Интернатионал. 7.3-жилд, № Аутумн 1999. 57–59-бет. Қаралди: 18 Април 2019.
  6. ↑ „Азербаижани Паинтер реcеивес Ман оф тҳе Еар аwард“. 2011-йил 22-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 22-декабр 2009-йил.

Ҳаволалар