Чингизтепа – Хоразм вилояти Ҳазорасп шаҳри ҳудудидан 18 км шарқда тошсоқа ҳудудида жойлашган археологик ёдгорлик. Чингизтепа мажмуаси 3 та археологик ёдгорликдан ташкил топган.

Чингизтепа
Муқобил номлар Чингизтепа
Манзилгоҳ Хоразм, Ўзбекистон
Минтақа Ҳазорасп
Тури Манзилгоҳ

Чингизтепа-1 – бошқа номи Катта Чингизтепа. Ёдгорлик конуссимон шаклда қурилган бўлиб, баландлиги 18 метрни ташкил қилади. Айрим қисмларидаги баландлиги 20 метргача боради. Тепаликнинг асоси 60 метрни ташкил қилади. Тепаликдан топилган буюмлар милоддан аввалги ИВ-ИИ асрларга бориб тақалади. Айрим турдаги сопол буюмлар эса милодий ХИИ-ХИИИ асрларга оид. Топографик жиҳатдан Хумбузтепа ёдгорлиги билан боғланган.

Чингизтепа-2 – яъни кичик чингизтепа. Ёдгорлик Чингизтепа-1 ёдгорлигидан 300 метр шимолда жойлашган бўлиб айланаси 21 метр ва баландлиги 3.5 метрни ташкил қилади[1]. Чингизтепа-2 ёдгорлигидан топилган буюмлар Чингизхтепа-1 ёдгорлигидан топилган буюмлар билан бир хилдир.

Чингизтепа – катта Чингизтепадан 3 км жануби-ғарбда жойлашган. Ёдгорлик қўрғон шаклида бўлиб, диаметри 30 метр ва баландлиги 3 метрни ташкил қилади. Ҳамма ёдгорликлар қум ва тош аралшмасидан бунёд этилган бўлиб, маҳаллий аҳоли орасида бу ёдгорликнинг пайдо бўлиши Чингизхон билан боғлиқлиги айтилади. Маҳаллаий аҳоли Чингизхон ўз қўшинининг сонини билиш мақсадида аҳр бир аскарга кичик бир тосгни бир жойга ташлашни буюради ва Чингизтепа тепалиги вужудга келади дейдилар. Шу тариқа тепалик 1220-1221 йилларда бунёд этилган дейилади[2].

Яъна бундай турдаги ёдгорлик Сурхандарё вилояти Термиз туманида ҳам бўлиб бу ерда Ўзбек-Франсуз археологик экспедицияси 2023-йилнинг 4 сентабридан 15 октабригача ўтказилди. Тадқиқотчилар Франсиялик тарихчилар Селигент де Понтбреант, Пер Релиш, Аливер Бардолар.

Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг „МОДДИЙ МАДАНИЙ МЕРОСНИНГ КЎCҲМАС МУЛК ОБЕКТЛАРИ МИЛЛИЙ РЎЙХАТИНИ ТАСДИҚЛАСҲ ТЎҒРИСИДА“ги 2019-йил 4-октабрдаи 846-сон қарорига мувофиқ Чингизтепа ёдгорлиги моддий маданий мероснинг кўчмас мулк обектлари миллий рўйхатига киритилди[3]

Манбалар

  1. ↑ ҳттпс://cоронавирус-wебсите.ру/стати/710-чингизтепа.ҳтмл
  2. ↑ Хоразм ва Хоразмликлар. Умид Бекмуҳаммад. Бухоро. 2023.
  3. ↑ „архив нусхаси“. 2023-йил 25-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 26-октябр.