Chinni

Чинни (чин сўзидан) — сув, газ ва электр ўтказмайдиган, ўтга чидамли, жарангдор, асосан, оқ рангли (юпқаси ёруғлик ўтказадиган) маҳсулот; керамиканинг нафис тури. Махсус тупроқ (Чинни гили), каолин, кварс, дала шпати ва бошқа хом ашёлар аралашмасидан тайёрланади. Чиннидан рўзғор буюмлари (чойнак, пиёла, коса, ликопчалар, лаганлар), безак буюмлари (гулдон, ҳайкалча ва бошқалар), меъморлик деталлари, санитариягигиена буюмлари ишланади, кислоталар таъсирига чидамли (фторид кислотадан ташқари) бўлганидан кимё саноатида, электр утказмаслиги туфайли радиотехника ва электротехникада фойдаланилади.
Сифати жиҳатдан нафис Чинни (туркча фарфур, форсча — фағфур; энг сифатли Чинни тайёрланган қад. Хитой вилоятининг номи), дағал Чинни (фаянс, италянча — Фаэнс; йирик керамика маркази бўлган шаҳарнинг номи), техник, хужалик, сирланган ва сирланмаган Чинни фарқланади. Нафис Чиннининг сувни сингдириши 0,5% гача. Дағал Чинни нафис Чиннига нисбатан серғоваклиги, сувни кўпроқ сингдириши (9—12% гача) билан фарқ қилади, шунинг учун ҳам у сирланади. Нафис Чинни ҳам, дағал Чинни ҳам бир хил хом ашёлардан тайёрланади (таркиби: оқ гил ва каолин 45—50%, кварс қуми 25—35%, дала шпати 12 — 25%, бўр 0 —10%, чинни синиқлари 5—15%), фақат тайёрлаш технологияси ҳар хил бўлади. Чиннининг қаттиқ ва юмшоқ турлари ҳам бор. Идишлар ясашда, техника ва саноатда қаттиқ Чинни ишлатилади, бадиий ва безак Чинни маҳсулотлари юмшоқ Чинни дан тайёрланади. Қаттиқ Чинни юмшоқ Чиннига нисбатан чидамлироқ, хом ашёси таркибида тупроқ кўпроқ (45— 60%) бўлади, шунинг учун ҳам юмшоғига нисбатан юқори трада (юмшоғи 1300° гача, қаттиғи 1450°гача) пиширилади. Чинни маҳсулотлари сирланиб, бўялиб, гуллар солиниб ёки гул босилиб ишлаб чикарилади.
Хитойда ИВ—ВИ асрларда чиннисозлик санъати юксак даражага кўтарилган, Чиннининг таркиби ва тайёрлаш технологияси сир сақланган. 11 — ХИВ асрларда Эрон, ХВИ асрда япон Чинниси шуҳрат қозонди. ХВИ асрда Европада (Флоренсия, Франсия, Голландия, Англияда) илк Чинни буюмлари пайдо бўлди, дастлабки Чинни зди 1710-йилда Майсенда, 1717—18 йилларда Венада, 1744-йилда Петербургда қурилди. Дания (Копенгаген), Швеция (Мариебург), Голландия (Беэн, Гаага), Белгия (Турне), Швейсария (Сюрих), Чехия (Славков, Клаштерец) бадиий Чинниси шухрат қозонди. ХВИИИ аср ва ХИХ асрда Чиннидан безак маҳсулотлар ва бадиий буюмлар ясалган. ХХ аср бошларидагина Чинни саноат миқёсида ишлаб чиқарила бошлаган.
Ўрта Осиёга Чинни қадимдан Хитой ва Эрондан, кейинчалик Россиядан келтирилган. Маҳаллий кулоллар (айникса, Риштон кулоллари) сополнинг Чиннига якин хилларини ишлашган. Ўзбекистонда Чинни саноати ХХ аср 50-йилларида юзага келди, биринкетин Тошкент, Самарқанд, Қува, Ангрен шаҳарларида Чинни здлари қурилди.
Яна қ.
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |