Чиннигулдошлар
Биологик классификация
Олам: Ўсимлик

Чиннигулдошлар (Cарёпҳйллаcеаэ) — чиннигулнамолар кабиласига мансуб оила. Чалабута ҳамда бир, икки ва кўп йиллик буталардан иборат. 80 туркумга кирадиган 2000 тури бор. Ўзбекистонда 24 туркумга мансуб 122 тури усади. Барглари оддий, қарамақарши жойлашган, бандсиз, текис қиррали. Гуллари тўғри, 4—5 бўлакли. Косача барглари эркин ёки туташган.

Чангчилари 4—10 та, уруғчиси 1—5 та, тугунчаси устки, меваси кўсакча. Шимолий ярим шарнинг мўтадил минтақасида тарқалган. Чиннигул, дрема, лихнис, ер совун ва бошқа турлари манзарали. Етмак, совунўт, эчкимия ва бошқа илдизлари холва ва ҳар хил ичимликлар тайёрлашда ишлатилади. Ч.нинг баъзи турлари атирупа саноатида ва тиббиётда қўлланади. Ч.нинг 10 тури Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган.