Чинор
Биологик классификация
Олам: Ўсимликлар

Чинор (Платанус) — чинордошлар оиласига мансуб барг тўкувчи ўсимликлар туркуми; 10 тури маълум. Шим. Америка (Канададан Мексикагача), Жанубий Шарқий Европа ва Ўрта денгизбўйи мамлакатларидан Ҳиндихитойгача бўлган ҳудудда тарқалган. Кавказ, Қрим, Ўрта Осиёда шарқ чинори (П.ориэнталис), Жанубий Украина, Қора денгиз соҳиллари, шунингдек, Ўрта Осиёда Шимолий Америкадан келтирилган ғарб чинори (П.оccуденталис) турлари ўстирилади. Шарқ чинори ёввойи ҳолда ўсади. Шохшаббаси қалин, бўйи баланд (50 м гача), танаси бақувват (айланаси 18 м гача), силиндрсимон, пўстлоғи сарғишоқ. Ўзбекистонда манзарали чинорнинг ҳар икки тури ўсади. Новдалари ва барглари ёшлигида тукли, кейинчалик туклари тўкилиб кетади. Барглари йирик, асосан, 3 (баъзан 7) бўлмали. Меваси думалоқ, дағал тукли ёнғоқча, диаметри 1,5 см, мева бандида 2—5 тадан ўрнашган, узоқ вақт тўкилмайди. Апрелда гуллаб, меваси май—сентябр да етилади. Чинор, айниқса, ёшлигида тез ўсади. Қулай шароитда 2000-йил ва ундан ҳам кўпроқ яшайди. Эгей денгизидаги Крит о.да танаси айланаси 18 м бўлган 2300-йиллик чинорлар бор. Сурхондарё, Наманган ва Самарқанд вилоятларида 600—800 ёшли чинорлар учрайди.

Чинор уруғини экиб, қаламчасидан ва илдиз бачкиларидан кўпайтирилади. Чинорнинг ёғочи енгил, пишиқ, мебел саноатида қадрланади. Унинг ёғочидан ўзбек меъморлигида қадимдан фойдаланиб келинган.

Тўкилган чинор барглари.


Чинор дарахтининг пастдан олинган фотоси.