Чипқон (Фурункул лотинча: фурунcулус) соч халтачаси ва тери ёғ безининг йирингли яллиғланишидир. У йирингли касалликларнинг энг кўп учрайдиган турларидан биридир.

Чипқон

Тери ёг' безининг йирингли яллиг'ланиши
МедлинеПлус 001474

Этиологияси ва патогенизи.

Чипқон тилларанг стафилококк ёки терида ёғ безлари оғизчаларида бўлган бошқа касаллик қўзғатувчи микроблар туфайли келиб чиқади. Терининг ифлосланиши, тери касалликлари, организмнинг умумвй заифлашиши, авитаминоз (витаминларнинг етишмаслиги), модддлар алмашинувининг бузилиши (кўпгина қанд касаллиги билан оғриган беморларда) чипқон чиқишига имкон яратувчи асосий омиллардир. У кийим кўпроқ ишқаланадиган жойларда, асосан одамнинг бўйнида бўлади. Паталогоанатомик манзараси дастлабки босқичда соч халтачасида маддали дўмбоқча пайдо бўлади. Унда нейтрофил, лейкоцитлар, микроблар ва фибрин бўлади. Инфексиянинг тарқалишига кўра терининг сўғон қатламига тушиб, ўша ерда некроз ўчоқли тўқималарнинг йирингли инфилтрацияси (шиш) пайдо бўлади. Некротик зона атрофида мадда йиғилади, некротик ўқ (ўзак) пайдо бўлиб, унинг кўзи тери устида бўлади. Атрофи қизаради, шишади. Ана шу ўзак тушиб кетгач, унинг бўш бўлиб қолган ўрни аста-секин тахминан 2 ҳафта давомида грануляцион тўқима билан тўлиб боради ва чандиқ

ҳосил бўлади[1].

Патологоанатомик манзараси

Дастлабки босқичда соч халтачасида маддали думбоқча пайдо бўлади. Унда нейтрофил лейкоцитлар, стафилококклар ва фибрин бўлади. Инфекция тарқалишига кўра терининг сўғон қатламига тушиб, уша ерда некроз ўчоқли тўқималарнинг йирингли инфилътрацияси (шиш) пайдо бўлади. Некротик зона атрофида мадда йиғилади, некротик ўқ (ўзак) пайдо

бўлиб, унинг кўзи тери устида бўлади. Атрофи қизаради, шишади. Ана шу ўзак тушиб кетгач, унинг бўш бўлиб қолган ўрни аста секин — тахминан 2 ҳафта давомида грануляцион тўқима билан тўлиб боради ва чандиқ ҳосил бўлади[2].

Клиник манзараси

Аввалига тери қичишади, кейин билинар-билинмас оғриқ пайдо бўлади. Соч халтачаси ёки ёғ бези атрофида қизариш, ўртача катталикда шиш пайдо бўлади. Мазкур симптомлар 1-2 кеча кундуз давомида ривожланади. Кейинчалик яллиғланиш юз берган жойдаги терининг ранги кўкиш-оч қизил тус олади, инфилтрат катталашади, оғриқ зўрайиб боради. Яллиғланиш ўчоғи марказида йирингли пуфакча юзага келади. Йиринг туфайли ҳалок бўлган тўқималарда некротик ўқ (ўзак) ривожланади. Биринчи ҳафтанинг охирида ичига йиринг тўпланган

пуфакча ёрилади, йиринг, у билан бирга эса некротик ўқ ҳам чиқиб инфилтрация ва шиш пасаяди, аста-секин оғриқ ҳам қолади. Некротик бўшлиқ грануляцион тўқима билан тўлиб боради ва битиб кетади. Чипқон кўпинча беморнинг оғир ҳолатда бўлиши билан кечмайди. Тана ҳарорати одатда субфебрил бўлади, лекин 39-40 даражага ҳам кўтарилиши мумкин.

Одамнинг юзига, айниқса, устки лаби соҳасига чиққан чипқон хатарлидир, чунки яллиғланиш ўчоғидан инфексия бош суягининг веноз синусларига тарқалиб кетиши, юз

веналари тромбозини келтириб чиқариши, мия пардаларини яллиғлантириши ва охир оқибатда беморни ўлимга олиб бориши мумкин. Юз веналарининг тобора кўпайиб борувчи тромбофиэбити одатда чипқонни сиқиб, йирингни чиқариб юборишга уриниб кўрилгандан сўнг ривожланади. Бундай ҳолда инфексия йнусларига юз веналари системасидан тарқалади. Юздаги шиш катталашади, ҳарорат кўтарилади (40-41 °C), бош қаттиқ оғрийди, энса мушаклари „қотиб“ қолади, кўриш қобилияти бузилади. Чипқон асоратлари биринчи навбатда прогрессив лимфаденит, флегмона, йирингли артрит, сепсис ва ҳоказолар бўлиши мумкин.

Дифференциал диагнози

Чипқонни бармоқларнинг йирингли яллиғланишидан (чипкон соч халтачалари бўлмаган ерда юз бермайди), тер безлари, тўқималар флегмонасидан, шунингдек, захм, сил ва актиномикоздан фарқ қилиш лозим.

Давоси

Чипқонга умумий ва маҳаллий даво қилинади. Маҳаллий даво қилишда тўқималар ўчоғи атрофи 70 фоиз спирт ёки гибитан, гексахлоран билан яхшилаб артиб тозаланади. Яллиғланиш ўчоғи бор жойдаги сочлар яхшилаб қириб ташланади. Дастлабки босқичда тери касаллигини ёдопирон билан даво қилиш, кварс, соллюкс, УВCҲ дорилар (левосин, диоксидин, ёдопирон мазлари) ва гипертоник эритмали боғлов қўлланади. Агар жараён яқин-атрофдаги тўқималарни ҳам қамраб олса, у ҳолда йиринг ўчоғи кесилади. Шунингдек, ўраб олган юмшоқ тўқималарни новокаин ва таъсир доираси кенг антибиотиклар билан инфилтратив блокада қилиш ҳам қўлланади. Агар жараён юқори ҳарорат ва заҳарланиш билан давом эца, ётиб даволаниш, жароҳатланган қў1-оёқларни иммобилизация қилиш зарур. Антибиотиклар, сулфаниламидлар ва бошқа антисептик дори-дармон тайин қилинади. Фурункулёз („фурунcулосис“) системали касалланиш бўлиб, у иммунологик реаксиянинг бузилиши билан боғлиқдир, бундай ҳолда баданга бир талай чипқон чиқади. Фурункулёз кўпроқ заифиашиб қолган беморлар, кўпинча касаллик туфайли моддалар алмашинуви бузилганда учрайди. Бундай ҳолатларда аутогемотерапия (мушаклар орасига беморнинг 5-10 мл қони юборилади) мақбул чора ва даволаш курси учун учбеш марта инексия қўлланади. Ачитқи консентратлари, В гуруҳи витаминлари, шунингдек актовегин, салкосерил ишлатилади. Стафилококк анатоксининин ёки стафилококк ваксинасини юбориш, кам дозаларда рентген нури билан нурлантириш ва қон препаратлари (антистафилококк плазма, гемостимулин) қўҲаш наф беради. Стафилококк ваксинани тери

остига 0,1-1 мл дан ҳар иккинчи ёки учинчи куни юборилади, даволаш курси учун 10 та инексия белгиланади. Стафилококк анатоксини кўраклар ўртасидаги тери остига дозасини 0,2 дан аста-секин 2 мл гача кўпайтирилиб, 3-5 кеча-кундуздан сўнг юборилади, даволаш курси учун 10 та инексия белгиланади[3].

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ Орипов О.. Умумий хирургия 368-бет. Янги аср авлоди 2008. 
  2. ↑ У.О.ОРИПОВ Ш.Н. КАРИМОВ. УМУМИЙ ХИРУРГИЯ 390 - бет. Ибн Сино номидаги нашриёт-матбаа бирлашмаси 1994. 
  3. ↑ Орипов О.. Умумий хирургия 369-бет. Янги аср авлоди 2008.