Chiston
Чистон (форс. — топишмоқ) — Шарқ шеъриятидаги лирик жанрлардан бири. Дастлаб халқ оғзаки ижодида шеърий савол-жавоб, топишмоқ шаклида пайдо бўлган. Чистонда [[нарса] ёки ҳодисанинг характерли белгилари мажозий тавсифланиб, нима эканлигини топиш ўқувчи, тингловчига ҳавола этилади. Шу сабабдан Чистон топишмоқ шеър деб ҳам аталади. Чистонда нарсаларнинг номлари очиқ айтилмайди, балки уларга хос шакл, сифат ва хусусиятлар қайд этилади. Ўқувчи ёки тингловчи Чистон мазмунидан келиб чиқиб, унда яширинган, номи пинҳон тутилган нарсани ўз зеҳни, идроки кучи билан топиб олади. Ўтмишда шоирлар Чистон яратишда, асосан, 2 cорнҳуб — абжад ва оддий топишмоқдан фойдаланишган. Чистонлар фард, байт, қитъа, рубоий ва қисман ғазал шаклида ёзилади, 2 байтдан 10 байтгача, ҳатто ундан ҳам ортиқ бўлиши мумкин; маърифий, ижтимоий-сиёсий мазмунга эга бўлади.
Ўзбек адабиётида Чистоннинг дастлабки намуналарини Алишер Навоий яратган (маc, "Қалам", "Танга", "Миқроз", "Юмуртқа" ва бошқа Чистонлар). Шавқий Каттақўрюнийнант "Самандар қуш", Увайсийнинг "Анор" Чистонлари машҳур.
Адабиёт
- Орзибеков Р., Лирикада кичик жанрлар, Т., 1976.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |