Chivinlar
Пашшалар

Пашшалар(Нематоcера; Ўзбекистон ҳудудининг айрим вилоятларида бу ҳашарот пашша деб номланади) – икки қанотли ҳашаротлар кенжа туркуми[1]. 20 мингдан ортиқ тури, 35 оиласи бор. Ер юзида жуда кенг тарқалган. Кўпчилик пашшаларнинг танаси ва оёқлари ингичка, жуда узун. Асосан, личинкалик даврида озиқланади[2]. Личинкасининг оғиз аппарати кемирувчи типда. Пашшалар сувда, нам тупроқда, ўсимликлар тўқимасида ва чириндилар орасида яшайди. Вояга етган пашшалар ҳавода ҳаёт кечиради, камдан-кам тури (масалан, япон денгиз пашшаси)нинг барча ривожланиш фазаси сувда ўтади. Пашшаларга ғурра ясарлар, замбуруғ пашшалари, узуноёқ пашшалар, жарангдор пашшалар, қон сўрар пашшалар, заҳкашлар, искаптопарлар, букри пашшалар ва бошқа оилалар киради. Пашшалар ўсимлик тўқимаси, одам ва ҳайвон қони билан (бунда юқумли касалликларни тарқатади) озиқланиб зарар келтиради[3]. Қон сўрадиган пашшалар турли юқумли касалликларни (масалан, безгак, лейшманиоз) тарқатади. Пашшалар ҳашаротхўр ҳайвонлар (қушлар, кўршапалаклар)нинг, уларнинг сувдаги личинкаси эса сув ҳайвонлари, айниқса, ёш балиқларнинг асосий озиғи сифатида катта аҳамиятга эга. Ўзбекистон фаунасида ҳақиқий пашшалар (25 га яқин тур), букри пашшалар (51 тур), заҳкашлар (60 тур), искабтопарлар (17 тур) кенг тарқалган[4].
Манбалар
- ↑ Виноградова Е. Б., Карпова С. Г.. Сезонные и суточные ритмы кровососущих комаров. СПб.: Зоологический институт РАН, 2010. ИСБН 978-5-98092-092-6.
- ↑ Шарков А. А.. Кровососущие комары (Диптера, Cулиcидаэ) Мурманской области. Петрозаводск: Изд-во "Карелия", 1980.
- ↑ Кухарчук Л. П.. Экология кровососущих комаров (Диптера, Cулиcидаэ) Сибири. Новосибирск: Наука, 1981.
- ↑ Николаева Н. В.. Экология личинок кровососущих комаров Южного Ямала. Свердловск: Уральский НЦ АН СССР, 1980.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ҳайвон ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |