Chjen Chengun

Чжен Ченгун (Европа адабиётида Коксинга) (1624-1662) - Хитой саркардаси. Савдогарлардан. 1646-йилдан манжурларнинг Син сулоласига қарши кўтарилган курашда қатнашган. Бу даврда Синларнинг ҳокимияти деярли бутун Хитой ҳудудига тарқалган эди. Фуцзян, Гуандун ва Чжецзян вилоятларининг денгиз соҳил бўйи рнларида ўрнашиб олган Ч.Ч. манжурлардан Жан.Шарқий Хитойнинг катта қисмини тортиб олган, лекин 1659-йил Нанкин яқинида мағлубиятга учраган. 1661—62 йилларда голланд мустамлакачиларини Тайван о.дан қувиб чиқарган ва уни Синларга қарши кураш маркази (базаси)га айлантрфган. Унинг ўғли ва набираси 1683-йилгача Тайванда ҳукмронлик қилишган, шу йили оролни Син қўшинлари босиб олган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |