Chjou
Чжоу – қадимги Хитой тарихида хитой сулоласи ва даври номи [милоддан аввалги 1027— 256(ёхуд 249)]; Ғарбий Чжоу (милоддан аввалги 1027-771) ва Шарқий Чжоу [770-256(ёхуд 249)]. Сулолага Чжоу қабиласи сардори У Ван томонидан асос солинган.
У Ван 1027-йил Ин давлатини тормор қилиб Шимолий Хитойдаги барча қабилалар ва ҳудудларни бирлаштирган. Мамлакатни бошқариш учун қариндош-уруғларга, ван (подшоҳ)нинг сафдошлари ва иттифоқчиларига удел(мулклар) ажратиб бериш усулидан фойдаланилган. Чжоу зодагонлари ҳарбий дружиначиларга таяниб иш кўрган, улар орасида бегона қабила тиллари кўп бўлган. Шунинг учун Чжоу ҳукмронлиги нафақат ижтимоий, балки қабилавий зулмнинг ҳам кучайишига олиб келган. Уделларнинг марказий ҳукумат билан кураши ва уделлар ўртасидаги ўзаро низолар уларнинг айримларини йўқ бўлишига ва янги подшоликлар – мустақил ёки ярим мустақил давлатларнинг пайдо бўлишига олиб келган.
Милоддан аввалги ВИИИ асрдан, Чунцю давридан эътиборан Чжоу ванлари ҳокимияти заифлашган, милоддан аввалги ВИИ— ВИ-асрларда мамлакатда амалда энг қудратли подшоликлар – „гегемонлар“ ҳукм сура бошлаган. Чжанго даврида (милоддан аввалги В—ИИИ-асрлар) мамлакатда ҳукмронлик қилиш учун курашаётган еттита кучли подшолик ажралиб чиққан. Чжоу сулоласи ҳокимияти заифлашиб, у фақат Чжоуларнинг уруғларига тегишли мулкларга тарқалган, холос. Уларни ҳам Син подшолиги милоддан аввалги 256—249 йилларда босиб олган.
Чжоу даврида милоддан аввалги ВИ-асрдан бошлаб темир тарқала бошлаган, бу ишлаб чиқариш кучларини кескин ошишига, ер ҳайдашни яхшиланишига олиб келган. Чжоу даври бир қанча фалсафа мактаблари (конфуцийлик, даосизм, фацзя ва бошқалар) вужудга келиши, адабиёт, тасвирий ва мусиқа санъатининг тараққий этиши билан ажралиб туради.
Адабиёт
- История Китая с древнейших времён до наших дней, М., 1974.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |