Чжуан (ўзларини бунун деб аташади) — Хитойдаги (ГуансиЧжуан мухтор раёни ва Юннан вилояти) халқ. 16 млн. киши (1990-йиллар ўрталари). Чжуан тилида сўзлашади. Диндорлари анъанавий диний эътиқодларга, шунингдек, даосизмга эргашади.