Чобанкол масжиди (озарбайжонча: Чобанкол кəнд масжиди) – Озарбайжоннинг Зақатала туманидаги Çобанкол қишлоғида жойлашган масжид, тарихий меъморий ёдгорлик.

Масжид
Чобанкол масжиди
озарбайжонча: Çобанкол кəнд мəсcиди
Масжид 2024-йилда
Мамлакат  Озарбайжон
Жойлашуви Çобанкол қишлоғи, Зақатала тумани
Меъморий услуб Ислом архитектураси
Бинокорлик санаси ХИХ аср
Қурилиш материаллари тош, қизил ғишт

ХИХ асрда қуриб битказилган ушбу масжид 2001-йил 2-август куни Озарбайжон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 132-сонли қарори билан маҳаллий аҳамиятга эга кўчмас тарихий ва маданий ёдгорликлар рўйхатига киритилган.

Тарихи

Чобанкол масжиди ХИХ асрда Озарбайжоннинг Зақатала тумани Çобанкол қишлоғида маҳаллий аҳоли кўмаги билан қурилган[1].

Озарбайжонда совет истилосидан сўнг 1928-йилда динга қарши расмий ҳаракат бошланди[2]. Ўша йилнинг декабр ойида Озарбайжон Коммунистик партияси Марказий Қўмитаси кўплаб масжид, черков ва синагогаларни маърифий мақсадларда фойдаланиш учун клублар ихтиёрига топширди[3]. 1917-йилда Озарбайжонда 3 000 та масжид мавжуд бўлган бўлса, уларнинг сони 1927-йилда 1 700 та, 1928-йилда 1 369 та, 1933-йилга келиб эса атиги 17 тани ташкил қилган[3][4]. Шу даврда Чобанкол масжиди ҳам ибодат учун ёпилди ва 1988-йилгача омборхона сифатида фойдаланилди. 1989-йилда масжид яна диндорлар ихтиёрига қайтарилди[5].

Озарбайжон мустақилликка эришгач, бу масжид 2001-йил 2-август куни Озарбайжон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 132-сонли қарори билан маҳаллий аҳамиятга эга кўчмас тарихий ва маданий ёдгорликлар рўйхатига киритилди[6].

Озарбайжоннинг шимоли-ғарбий ҳудудида 2012-йилда содир бўлган зилзиладан сўнг масжид биноси яроқсиз аҳволга келиб қолди[1]. 2022-йил октябр ойи ҳолатига кўра, масжид ҳануз вайрон ҳолатда бўлиб, фаолият кўрсатмайди[1].

Меъморчилиги

Масжид ҳовлиси 800 м2 (8,600 кв фт) майдонни эгаллайди, ички қисми эса 20 х 10 м[5]. Масжид дарё тошлари ва пишиқ ғиштдан қурилган. Орқа деворига тош ёзув ўйиб битилган. Кириш эшиги олдида айвон жойлашган. Масжидда, шунингдек, беш поғонали ёғоч минбар ҳам мавжуд[5].

Галерея

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 „Зəлзəлəдəн сонра тəҳлüкəйə çэврилəн тарихи абидəлəр ҳəлə дə бəрпа олунмур“ (аз). Репорт İнформасия Агентлийи (2022-йил 27-октябр). 2022-йил 14-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 23-сентябр.
  2. ↑ Юнусов. Азəрбайcанда İслам (аз). Бакı: Заман, 2004 — 140-бет. ИСБН 9952-8052-2-5. Қаралди: 2022-йил 14-декабр (2023-йил 5-июлда асл нусхадан архивланган). 
  3. ↑ 3,0 3,1 Юнусов. Азəрбайcанда İслам (аз). Бакı: Заман, 2004 — 141-бет. ИСБН 9952-8052-2-5. Қаралди: 2022-йил 14-декабр (2023-йил 5-июлда асл нусхадан архивланган). 
  4. ↑ Əлəсгəрова, Нəсрин „Ислам в Азербайджане: история и современность | Ҳеинрич Бöлл Стифтунг | Тбилиси – Соутҳ Cауcасус Регион“ (ру). ге.боэлл.орг (2005-йил 15-январ). 2019-йил 13-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 4-сентябр.
  5. ↑ 5,0 5,1 5,2 Азəрбайcан Республикасı Мəсcидлəринин Энсиклопедиясı (аз). Бакı: Бейнəлхалқ Əлҳуда, 2001 — 143-бет. ИСБН 964-8121-59-1 (2021-йил 23-июлда асл нусхадан архивланган). 
  6. ↑ „Азəрбайcан Республикасı Назирлəр Кабинетинин 2001-cи ил 2 авқуст Тарихли 132 нöмрəли қəрарı илə тəсдиқ эдилмиşдир“ (аз). мcт.гов.аз (2001-йил 2-август). 2021-йил 7-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 14-декабр.

Ҳаволалар

Викиомборда „Чобанкол масжиди“ мавзуси бўйича медиафайллар бор.