Chodak
Чодак (русча: Чодак) — Ўзбекистон Республикаси Наманган вилояти Поп туманида жойлашган шаҳарча. Чодакнинг юқори қисмида жойлашган Гулистон маҳалласида кўпгина туристик ва тоғ кўнгилочар манзиллари жойлашган[1].
| Шаҳарча | |
|
| |
| 40°56′59″Н 70°46′06″Э / 40.94972°Н 70.76833°Э | |
| Мамлакат | Ўзбекистон |
| вилоят | Наманган вилояти |
| туман | Поп тумани |
| Вақт минтақаси | УТC+5 |
|
| |
Тарихи
Чодак қишлоғи тарихи бир неча минг йилларга бориб тақалади. Наманганнинг энг кекса қишлоқларидан биридир. Чодак номининг тарихи Қамчиқ довони яқинида жойлашганлиги сабабли „жойитаг“ номидан олинган. Қишлоқда Исломий ва зардуштийликка оид бир неча манзилгоҳ ва қадимий обидалар мавжуд[2]. Чодак қишлоғида Наманган вилоятидаги қадимий масжидлардан бири жойлашган[3].
Тавсифи
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 28-апрелдаги 244-сонли қарори бўйича Чодак қишлоғида туристик зонани шакллантириш, уни ривожлантириш бўйича катта ишлар амалга оширилди[4][5][6]. Бугунги кунда Чодак қишлоғида 35 мингдан ортиқ киши истиқомат қилади, аҳолиси асосан тожиклар. Чодак қишлог'и Наманган вилоятидаги энг катта туман ҳисобланмиш Поп туманининг учдан бир қисмини эгаллаган бўлиб аҳолиси жуда зич жойлашган.
Туристик манзиллар
"Чир-Чир Момо" ёхуд "Оналар ко'з ёши" зиёратгоҳи: Чодак қишлог'ининг қадимий туристик зоналаридан бири. Бу ерлик маҳаллий аҳолининг ан'аналарига ко'ра, келин-куёв то'йи куни ушбу жойга зиёратга келади ва қоятошлардан оқиб, шаршарадек ё'л ҳосил қилаётган сувдан та'тиб ко'ради. Оқиб тушаётган сувнинг деярли барчаси Чодакни сув билан та'минлаб турадиган асосий сой - Чодаксойга оқиб тушади ва ушбу ҳудудда балиқлар учун жой ҳам ажратилган.

"Гулистон" қишлог'и: Яқин йиллар оралиг'ида ташкил этилган ва тез орада жудаям ко'плаб меҳмонларни о'з баг'рига сиг'дира олган ко'нгилочар ҳудудлардан бири. Бу ерда жойлашган шишали осма ко'прик О'збекистонда ягона ҳисобланади. Ушбу шишали осма ко'прик икки тог' баг'рида бо'либ, уларни бир-бирига бирлаштириб туради.
"Чодак-Космос" дам олиш маскани: Хусусий корхона томонидан очилган ушбу туристик ҳудуд Чодак қишлог'ини о'раб турадиган қирлар чо'ққисида барпо этилган. Очилган йилидан бошлаб, шу пайтгача турли хил ко'нгилочар дастурлар ташкил этилган ҳамда маҳаллий аҳолининг деярли барчаси ушбу консертларга қамраб олинган.
Манбалар
- ↑ „Чодак қишлоғи ва Йиғлаётган қоятош“. 2023-йил 27-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 27-июн.
- ↑ „Ҳайратланарли даражада чиройли Ўзбекистон: Чодакнинг бетакрор таровати ва минг йиллик сирлари (фото ва видео)“. 2023-йил 27-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 27-июн.
- ↑ „Чодак масжиди“. 2023-йил 6-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 27-июн.
- ↑ „2021-2022-ЙИЛЛАРДА НАМАНГАН ВИЛОЙАТИНИНГ ПОП ТУМАНИ “CҲОДАК” ҚИСҲЛОҒИНИ КОМПЛЕКС ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНТИРИСҲ CҲОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА“. 2023-йил 27-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 27-июн.
- ↑ „Чодак тоғ чўққисида янги сайёҳлик комплекси бунёд этилмоқда“. 2023-йил 27-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 27-июн.
- ↑ „Поп тумани “Чодак” қишлоғини комплекс ривожлантириш“. 2023-йил 27-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 27-июн.
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |