Чодаксой — Наманган (вилоят) Поп туманидаги сой. Қурама тизмасининг ён бағридан бошланади. Тепақўрғон қишлоғи ҳудудида Сирдарёга қуйилади. Узунлиги 76 км, ҳавзаси майдони 566 км², ўртача баландлиги 2370 м. Сув сарфи 3,72 м³/сек., вегетация даврида ўртача 7,24 м³/сек. Қор ва музликлардан тўйинади. Чодаксойдан Поп туманидаги экин майдонларини суғоришда фойдаланилади.