Chodir jamol
Чодир жамол — ўзбек анъанавий қўғирчоқтеатринингтури. Унда қўғирчоклар қўлга кийиб ўйнатилади. Шунга кўра, у "қўл қўғирчоқ" деб ҳам юритилади. Унинг томошалари асосан кундузи кўрсатилган. Саҳнаси кўпинча қизил ёки сариқ тусли қаттиқ газламалардан халтасимон қилиб тикилган бўлиб, чодир деб аталади. Қўғирчоқбоз чодир ичига кириб қуйи кисмини белига боғлаб олади, боши узра турадиган юқори қисми эса ошиқмашукли болорчўп, остона, иккита ён чўп ва тирговучлар ёрдамида тўртбурчак саҳна тусини олади. Қўғирчоқбоз ўзи кўринмасдан чўккалаб ёки тик турган ҳолда чодир ичига тикилган чўнтакда тахлаб қўйилган қўғирчоқлардан ҳар гал иккитасини чиқариб ўйнатади. Қўғирчоклар қўндирилган бармоқлар ҳаракатланиши билан қўғирчоқларга "жон" киради. Чодир жамол Ўзбекистон ҳудудида тахминан В асрда юзага келган. 14— ХВИ асрлар кенг тараққий этган. У, асосан, реал ҳаётдан олинган воқеаларни акс эттирган.
Полвон Качал — Чодир жамол театрининг бош қаҳрамони. М. Гаврилов, Л. А.Перепелицина ва М.Қодиров томонидан Чодир жамол театрида ўйналадиган комедиянинг бир қанча намуналари ёзиб олиб, эълон қилинган. Шундан энг мукаммали ва қадимийси самарқандлик қўғирчоқбоз Қули бобо Новвотовдан М.Қодиров ёзиб олган "Полвон Качал саргузаштлари" комедиясидир. ХХ асрда халқ қўғирчоқбозлари, асосан, Чодир жамол турида ишлаб келдилар. Янги шаклдаги профессионал ва ҳаваскор қўғирчоқ театрининг ташкил топишида ҳам Чодир жамол муҳим рол ўйнайди.
Анъанавий Чодир жамол театрининг чодирлари ва қўғирчоқлари музейлар (Тошкент, Бухоро, Самарқанд каби)да сақланади.
Ад.Қодиров М., Халққугирчоқтеатри, Т., 1972.
Муҳсин Қодиров.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |