Chokar
Чокар — илк ўрта асрлар (ИВ—ВИИИ асрлар) да қишлоқнинг йирик мулкдор—деҳқонларнинг истеҳкомли қўрғонлари ва мулкларини қўриклаш ва уларни ташқи ҳужумлардан муҳофаза этиш учун тузилган ёлланма қуролли отряд (гуруҳ)Ч.лар гуруҳи 30—40, 50—100 ва ундан ортиқ ҳарбий навкарлардан иборат бўлган. Улар қилич, қалқон, найза ҳамда камон ва садоқ тўла ўклар билан қуролланган. Члар деҳқон кўрғонларига яқин ёки шаҳар гирдида бино қилинган истеҳкомларда яшаганлар. Бундай истеҳкомлар Чокардиза деб юритилган. Тошкентнинг Чақар ва Самарқанднинг Чокардиза каби маҳаллалари илк ўрта асрларда Ч.лар жойлаштирилган қароргохларнинг ўрни бўлган. Ч.лар бақувват ва абжир ҳамда ўз валинемаътига садоқатли ўспиринлардан танлаб олинган. Бундай садоқетли ва жанговар Ч.лар билан деҳқонлар ёвгарчилик пайтларида душманга қарши қарбий юришларда қатнашар, осойишталик замонда эса уларга суяниб қишлоқнинг зироаткоқ аҳрлиси устидан ўз хукмронлигини ўрнатишга ҳаракат қилган.[1] Бошқа вақтларда улар деҳқон хо'жаликларидаги тартибга қараб турган.
Манбалар
- ↑ "Чокар" ЎзМЕ. Ч-ҳарфи (Wайбаcк Мачине сайтида 2022-02-03 санасида архивланган) Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
Адабиёт
- Муҳаммаджонов А., Ўзбекистон тарихи (ИВ асрдан ХВИ аср бошларигача), Т., 2004.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |