Чола — қадимда ва ўрта асрларда Жанубий Ҳиндистондаги давлат ва ҳукмрон сулола. Ч. давлатининг тарихий маркази (Чоламандала) Танжавур рнида жойлашган. Давлат тили — тамил тили бўлган. Х аср охири — ХИ аср бошларида Ч. кучайган, унга Тамилнаднинг бошқа рнлари (Пандямандала, Тондаймандала, Конгумандала), Керала, Карнатака, Андхранинг бир қисми, Шри Ланка о. тобе бўлган. Бу даврда Тамилнаднинг иқтисодий ва маданий юксалиши кузатилган. ХИИИ—ХВИИИ асрларда Ч. хонадонига мансуб шахслар Жанубий Ҳиндистондаги бир қатор майда князликларни бошқаришган.