Чомга
Биологик классификация
Олам: Ҳайвонлар

Файл:Греат cрестед гребе (Подиcепс cристатус) ин тҳе wилд.wебм

Подиcепс cристатус

Чомга, катта қўнғир (Подиcепс cристатус) — қўнғирсимонлар туркумига мансуб қуш. Узунлиги 54—60 см. Баҳорда нари ва модаси бошининг энса қисмидаги узун патлари бўйнидан орқароқда ҳурпайган кокил ва бўйинбоғ ҳосил қилади. Евроосиё, Африка, Австралия, шунингдек, Каспий денгизи ва Ўрта Осиё сув ҳавзаларида тарқалган. Кўлларда сузувчи уя қуради; 3—4 та тухум босади. Урчиш даврида ҳар хил мураккаб хаттиҳаракатлар намойиш этиб, жуфт ҳосил қилади.