Чопар — отлиқ хабарчи. О'тмишда Шарқда, хусусан, О'рта Осиёда давлат аҳамиятига молик ва шошилинч хабарларни етказувчи отлиқ. Чопарлар ҳоким, вилоят беклари ёки ҳодиса содир бўлган жойнинг оқсоқоллари томонидан тайинланган. Ко'пинча Чопарлар муҳим хабарларни эстафета тариқасида етказганлар. Чопарлар учун ё'л устидаги манзилгохлар (работ, бекат, ём)да махсус от, улов ажратилган.